Тоғбой Абдураззоқ

Мазлумлар лагери, миршаблар юрти
Ваҳимали шаҳар
Кузатишар изимдан пойлаб,
Този итлар зерикмай узоқ.
Ўтди кунлар, ўтмокда ойлар,
Қадамларим остида тузоқ.
Дўст тутинган айрим кимсалар,
Ковлашади сайтимни очиб.
Саломлашар мени кўрсалар,
Ишшайишиб, багрига қучиб.
Тун даҳшатин кузатиб саҳар,
Деразадан қарайман аста.
Ваҳимадан уйғонган шаҳар
Қаршилайди жилмайиб пастда.
Яна ўша одатий ҳаёт,
Кўзойнакли дажжоллар турқи.
Фитналардан бўлиб эҳтиёт,
Қадамлайман охиста, қўрқиб.
12.08.2006.

МИРШАБЛАР ЮРТИ
“Саюз” занжирлари бўлди чил-парчин!…
Туркистон бўлинди бешта давлатга.
Сарҳадлар бекилди—фақат бизлар-чун,
Гирифтор этилдик тавқи-лаънатга.
Xар юртда ўзгача мадҳия марши.
Ва лекин, ўхшашдир топталган хақлар.
Ғарб ва шарқ йўл босар, қарама-қарши,
Оврўпо бирлашди—бирлашди халқлар.
Уларда ҳукмрон адолат, тинчлик,
Муқаддас саналгай инсон хуқуқи.
Биздачи қашшоқлик, тарқоқлик, очлик,
Беҳаё сўкиниш—тўралар дўқи.
Қонунлар юзаки, хўжа кўрсинга.
Харомхўр зотларнинг яшаш манбаи.
“Эхтиёт бўл,-дея,-амал курсингга”.
Бир-бирин қуватлар юртимиз бойи.
Пул билан ўлчанар қадри инсоннинг,
Порахўр тўралар—жамият қурти.
Шу сабаб аташар Ўзбекистонни
Мазлумлар лагери, миршаблар юрти.
15.08.2006.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: