Сатира: Нофизийдан нома (52)

ДАКЛАД
Кеча дилбузарда Ислом отани кўрсатди. Бир соат даклад қилдилар. Ўлай агар бир нарса тушуна олмадим. “Каллам калтепага айланиб қолибди, қарияпман, шекилли”, деб хафа бўлдим.

Кечаси билан ухлай олмадим. Наҳотки шунчалик тушунмас бўлиб қолдим? Онг онасининг ёнига кетиб қолдими? Ақлим кирди-чиқди бўлдимикан?

Хуллас, хаёл суриб хариллаб қолибман, уйғонсам хотин мардикорчиликка, болалар таппи теришга чиқиб кетишибди. Таппи бизга керак эмас. Печканинг ўзи бўлмагандан кейин таппини нима қиламиз? Совуқ тушиб қолди, мактабда кўмир йўқ экан. Свет эса фақат байрам куни ёнгани учун болаларга таппи териб келишни буюришибди. Маладес дирректор! Унинг калласи меникидан яхшироқ ишлайди. Минғир-синғир қилиб юргунча йўлини топса бўларкан-у?! Мен бўлсам Ислом отанинг дакладига тушуна олмай, калламни капуста қилиб юрибман.

Кўчага чиқсам каллласи капустага айланганлар кўп экан. Йўлда ҳам, ишхонда ҳам, ҳамма жойда писир-хисир׃

“Шу ҳам даклад бўлдими?”

“Нима деганини ўзи тушундимикан?”

“Битта гап боғдан бўлса, иккинчиси тоғдан”.

“Худди аҳмоқона сўзларнинг луғатини ўқиб бергандек бўлди”.

“Бошқа каналга буриб корейский сериални кўрмоқчи эдим, у ерда ҳам дакладни кўрсатди. Гапидан адашиб-адашиб кетдими ёки дилбузарчилар бузиб-бузиб қўйишдми, Асаканинг аскиясига ҳам ўхшамади.”

“Манимча қарилик кучини кўрсатмоқда”.

“Инсон қариса овсардан қочолмайди, дейишарди, бечора овсарга йўлиқдими-а? Амриқонинг эски пошшоси Рейган овсарга йўлиқиб хотинини танимай қолган экан. Бу ёқда ҳам томоша бошланиб кетдимикан-а?”

“Манимча ҳамма гап дакладни ёзиб берадиган спичрайдерда. Олдингисини ҳайдаб янгисини олган бўлса керак?”

“Ҳозир нима кўп, пулга диплом олган кўп. Ҳозир нима кўп, пулга мансаб олган кўп. Спичрайдерлик ҳам рекетёрликдай нарса, деб биттаси бу лавозимни сотиб олган бўлса, аҳвол шу-да. Нима қилсин? Айб отахонда эмас, борини сотади. Шунинг учун уни эмас, спичрайдерни ёмонланг, ука!”

”Ҳаммаси бўлмаган гап. Саройда ҳокимият учун сиртдан кураш бошланган. Тахтни олишдан олдин Ислом отани обрўсизлантиришмоқчи”.

Хуллас, ҳамма жойда шу гап, тушдан кейин оқшомгача давом этди. Уйга кетиш олдидан Бош редактурнинг хонасига кирсам, у иккита ўйинбосарига шу ҳақда гапирмоқда׃
-Отахонни кечаги нутқи билан қутлаш учун ҳузурларига борсам, жиғибийрон бўлиб ўтирибдилар,-деди Бош редактур.-“Нега хомушсиз, отам?” дея сўрасам, “Ҳе буларнинг онасини… Умримда биринчи марта ўз қўлим билан ўз дакладимни ёзсам, кўролмасадан ҳамма ёқда сассиб ётишибди” деб хафа бўлдилар…

Нофизий,
Тошкент.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: