Ўзбекистон халқига

Америка халқи номидан Ўзбекистон халқига мусулмонлар йилномасидаги энг муҳим айёмлардан бири бўлмиш «Қурбонлик байрами», яъни Қурбон ҳайити муносабати билан энг илиқ тилакларимни йўллайман.
Америкадаги миллионлаб мусулмонлар пайғамбар Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг амрини бажо келтириши билан боғлиқ тарихий воқеага алоқадор ушбу байрамни курраи заминдаги бошқа мусулмонлар билан биргаликда нишонлашади. Ислом мамлакатлари қаторида Ўзбекистонда ҳам мўминлар бу муборак кунда яхши дуоларда бўлишади, дўсту биродарлари ва оила даврасида йиғилиб, ўз эътиқодларининг тасдиғи сифатида қурбонликлар қилишади.
Қурбон ҳайит байрами ислом, масиҳийлик ва яқудийлик динлари ўртасида чуқур боғлиқлик мавжудлигини ёдга солади. Иброҳим алайҳиссалом тўғрисидаги ҳикоя Ғарбдаги кўпгина мамлакатларда ҳам маълуму машҳур бўлиб, дунёдаги ушбу уч йирик дин учун энг муҳим воқеалардан бири саналади. Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон халқлари диний бағрикенглик ва ўзаро бир-бирини тушуниш борасидаги анъаналари билан ниҳоятда фахрланишади, шу маънода биз турли динга эътиқод қилувчиларни ўзаро яқинлаштиришга бўлган дўстона ҳаракатларни қизғин қўллаб-қувватлаймиз.
Ушбу қутлуғ кунда сиз ва оилангизга тинчлик-осойишталик ва бахт-саодат тилайман. Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Дуэйн Бутчер,

АҚШ Муваққат ишлар вакили .

(АҚШнинг Ўзбекистондаги элчилиги)

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: