Тоғбой Абдураззоқ

Эсиз умр

Элликдан ошдим нетай,
Ортимда хўп гуноҳлар.
Дардимни кима айтай,
Зиддимга кўп гувоҳлар.

Дарсда илк бор танитди,
Ленин ва Сталинни.
Худо номин унутдим,
Олиб даҳрий таълимни.

Қўшиқ айтдим довдираб,
Туғён ичра тўкилиб.
Арбоб келса қалтираб,
Салом бердим букилиб.

Сомон тиқди пўстимга,
Дўст тутинган каззоблар.
Хотиралар устимда,
Қалбим эзиб азоблар.

Давом этар хали ҳам,
Урра!!! Урра! … садолар.
Дохийларга бўлиб жам,
Қўшиқ айтар гадолар.

2000 йил.

***
Асрим хархашаси жонимга тегди,
Бошимни оғритар ғалва- ғовурлар,
Одамлар бутларга бошларин эгди,
Кўпайди аллоплар, кисса авурлар.

Бойлар пул санайди, оддий халқ эса,
Бир бурда нон излаб жонидан тўйган.
Даврни мадҳ этган радио, газета
Ва арбоб сўзлари ҳаммаси ёлғон!

Оламон ғафлатда—гипноз чалғитган,
Бир ширин ҳаёлда уйқу элтмоқда.
Бошлиққа махлиё қадрин унитган—
Эл бошида гипноз давом этмоқда.

Ёлғон куй таралар, ёлғон сиёсат,
Камертон бир теқис уриб турибди.
Миршаблар изғишиб оч бўри сифат,
Уйғоқ одамларни излаб юрибди.

1998 йил.

АБДУЛЛА ОРИПОВга

У аввал мадҳ этар эди «Союзни”,
Бугун Мустақиллик оғзидан тушмас.
Ишонманг, денгиз деб атаса сизни,
Банда-ю ожизсиз, сиз денгиз эмас.

Шоирлар мақтайди бугун сизни ҳам,
Иймондан лоф уриб, сўзлари чалкаш.
Мунофиқ кимаслар асли муттаҳам,
«Аллоҳ!» -деб қасамни ичувчи «алкаш»
1999 йил.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: