Каттамиз ёзиб фармон
Хайит деб қилди эълон.
Хар галгидек байрамга
Эркинлик бизда қурбон.
Туғри сўз катта гуноҳ
Сиғиниш айб батамон.
Унга қарши гапирган
Охирати кўп ёмон.
Ҳеч кимни табрикламас
Гердайганлиги туғон
Нафратини билдирмай
Нафратдадур оломон.
Иқтисодчиман, -дейди –
Йўлимиз жаннат-макон.
Жаннат деган иқтисод
Дабдала хамда вайрон.
Қамоқлар хеч бўшамас
На бугун, на ҳеч замон.
Турнақатор бўлишиб
Кўплар юрар у томон.
Гаплар доим мантиқсиз
Тушуна олмай биз хайрон.
Ишонмаймиз барибир
Чунки йуқ унда виждон.
Ишқилиб тинчлик бўлсин
Кунда, доимо, хар он
Тоза ҳаво, эрк хаёт
Бизга хам келар чунон. …
М.МАНСУР
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Uzbek |
шеьр