Тоғбой Абдураззоқ

Икки минг йил ўтди янги эрадан,
Янги аср сари қадам ташладик.
Қайтадан туғилиб бугун энадан,
Ўша эски ишни яна бошладик.
Яна ўша ҳаёт, эски сиёсат,
Лекин Ленин эмас – бошқа отамиз.
Дехқоннинг эккани бозорда косод,
Бизларчи, йуқ гапни алдаб сотамиз.
Ер шари айланар аввалгидек тез,
Ва лекин бу холни сезмайди башар.
Кимлардир еб туймас, кимлардир пархез,
Кимлардир азобда, кимдир туқ яшар.
Океанда акула, китлар ҳукмрон,
Камбагал уйида каламуш, сичкон.
Сершовкин йулларда итлар хукмрон,
Сал шарпа сезса бас, ташланар чаққон.
Хақ гапни айтолмай талпинар қалбим,
Дил бошқа, тил бошқа, ўзим—ўзиммас.
Яширин, қўлма-қул ёзган китобим,
Ундаги хақ сузлар менинг сузиммас.
Қуёш нур сочса ҳам, совуқ ҳукмрон,
Ичимда музлаган дардли фикрлар.
Эркинлик йуқ!- деса булмагин хайрон,
Дардлашсанг булади секин пичирлаб.
Музлаган тунгаклар тутайди ёнмай,
Оломон карахта—хушида эмас.
Омади чопганлар йугурар тинмай,
Бу фоний дунёнинг ишратида маст.
Ер шари айланар, замон айланар,
Тун ичра кундузнинг тугилиши бор.
Оллоҳнинг изнила тунгаклар ёнар,
Қачонки юртимга келганда бахор.
2000 йил 31 декабр.
* * *
Порахурлар қалтирайди уни курганда,
Ўғрилар қочишади жуфтакни ростлаб.
Мунофиқлар афсусланар таслим булганда,
Мағрур тоғлар бош эгади қаддини пастлаб.
Уни куриб хижолатдан чекинар зулмат,
Жиноятлар фош этилар саноксиз, қат- қат.
Ва нихоят қадрин топиб уйғонар уммат,
Юртимизга келган куни уша ХАКИКАТ.
* * *
Мунофиқнинг сўзлари ёлгон,
Омонатга қилар ҳиёнат.
Ваъда берса бажармас хар он,
Оллоҳ унга ўқигай лаънат.
Мунофиклар турли амалда:
Хоким, вазир, қози ва имом.
Мусулмонлар яшар қамалда-
Туркий элим булганди тамом.
Текинхўрлар жойи омборда┘
Оч қоринга кўшиқ, яллалар.
Ваъз айтишар жумъа минбарда,
Лайчасимон чала муллалар.
Кур, соқовлар хайратда боқар,
Шайтонларнинг найранг рақсига.
Дарёлар хам тескари оқар,
Хама нарса юрар аксига.
Фохишалар турқи сингари,
Кучаларда қурук шиорлар.
Бугун тунин кийиб тескари,
Шеър ўқийди шўрлик шоирлар.
2001 йил 22 март.
.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: