НОСИЁСИЙ ЛАТИФАЛАР(4)

ЗАМБУРМАСАЛ

ҚОИДА
-Ошхонада Кафгирнинг қоидасини юргизамиз,-деди Қошиқ.
-Бекор айтибсан! Кафгирнинг қоидасини ўз танангда синаб кўрсанг биласан! Момоталоқ қилиб ташлайди,-дея эътироз билдирди Қозон.
-Ундай бўлса, Ўчоқнинг қоидасини юргизамиз!
-Ақлингни едингми? Унинг қўлига тушсанг онангни Омонқўтандан кўрсатади!
-Уф-е! Сизларга у қоида ҳам ёқмайди, бу қоида ҳам. Бўлмаса менинг қоидам билан яшаймиз.
-У қанақа қоида экан?
-Ҳамманинг оғзига бир нарса тиқасиз… Ана обрў! Мана обрў! Мазза қиласиз, ҳар бориб келганингизда сизни ялаб-ялаб ҳам қўйишади!

ҚАЙТАР ДУНЁ
Уйга янги Диванни олиб киришаётганди. У олиб чиқилаётган эски Диванни туртди׃
-Ошна тит-питинг чиқиб кетбди-ку! Тирналмаган, йиртилмаган, синмаган жойинг қолмабди. Бу кетишда манзилинг борса-келмас, шекилли! Ўл бу кунингдан, ўзингни қўлга ололмабсан!
Эски Диван бир ғичирлади-да׃
-Ўҳ!-деди.
-Нега ўҳиллав қолдинг, қаттиқроқ туртиб қўйдимми!
-Ҳа, ошна қаттиқ туртдинг, ҳали яқиндагина шу гапларни мен бошқа Диванга айтган ва уни турткилаган эдим, шуни эсимга солдинг-да! Қайтар дунё экан!

ҚУЛ
Парда бир ҳилпираб олдида, Деразага деди׃
-Раҳмат сизга, сиз туфайли ташқарини кўриб турибман!
-Сизга ҳам раҳмат, мендан миннатдор бўлганингиз учун,- жавоб қилди Дераза.
-Беминнат хизматингиз учун сиздан қарздорман! Бирор ишингиз чиқиб қолса, тортингманг, хизматга борман!-деб ҳилпиради Парда.
-Ундай бўлса, кичик бир илтимос…
-Марҳмат! Қулоғим сизда!
-Биласизми, менинг ҳам ичкарини кўриб туриш орзуим бор…
-Ўҳ-ҳў! Бу кичик эмас, жуда катта илтимос-ку, биродар! Биласиз, мен Қўлнинг қулиман. Қўл истамагунча жойимдан жила олмайман.
-Шу… Қўлни бир илож қилиб йўлга солсангиз бўлмайдими?
-Қийин масала! Унга бир нарса узатиш керак…
-Нима ҳам узатамиз, ҳеч нарсамиз йўқ!
-Сиз энди шундай десангиз, ахир бир томонингиз ташқарида-ку…

ОЛОВНИНГ ҲУНАРИ
Қумғон қимирлай бошлаган Сувга бақирди׃
-Агар жим турмасанг ўйнатиб юбораман. Ўйнаганда ҳам ҳўнграб-ҳўнграб ўйнайсан! Азобларнинг азобини тортасан!
-Озгина шаштингдан туш, Қумғонжон, жуда ҳам керилиб кетаяпсан, бу санга ярашмаяпти.
-Мен бор гапни айтаяпан, аҳволингни чатоқ қиламан!
-Уф! Санга нима бўлди ўзи! Ҳа,-я, сендан хафа бўлиш йўқ. Сен асли сокин, қуйилгансан. Нима қилайки, сени олов қиздириб турибди!

Жаҳонгир Маматов.

jahonnoma.com

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Zamburmasal. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s