Тоғбой Абдураззоқ

Эсимда…
Эсимда у дамлар эсимда,
Оқар эди ўйноқлаб дарё
Қояларга сапчиб атайин.
Сенчи , бошинг қўйиб кўксимга,
Ёш боладек эркалаб гўё
Юзларимни силардинг майин.

Сен меники, мен эса сен-чун
Боғишлайман умримнинг борин,
Дея мени севардинг кучиб.
Баъзан эса, турмаклаб сочинг,
Секингина қирғоққа бориб,
Муздек сувни сепардинг қочиб.
Бирдан кайфим учарди чучиб,
Қичқирардим орқангдан қувиб:
Ушлаб олай, тухта, қараб тур!.
Туткич бермас оҳудек қочиб,
“Қах-қах” этиб, мириқиб кулиб,
Қийнаб мени , қилардинг ҳузр.
Бу рост эди, ишонмасанг гар,
Гувоҳ бўлар тоғларнинг ўзи,
Ва ўйноклаб оқувчи дарё.
Ишонмайман, нахот дарбадар
Этсанг мени калбимни эзиб,
Нахот, энди боқмайсан қиё.
Нахот, энди тоғлар кўринмас,
Нахот, дарё оқмайди бошқа?
Нахот, сенинг севганинг ёлғон?!.
Йуқ, йуқ асло, бу мумкин эмас,
Инсон қалби айланмас тошга.
Сен инсонсан, ухлама, уйғон!
***
Вайрона кулбамнинг меҳмони бўлдинг,
Ғойибдан бахт кутилмаганда.
Ярали қалбимнинг малҳами бўлдинг,
Дардга даво топилмаганда.
Қоронғи хонамга чироғинг ёқдинг,
Ва бахш этдинг садоқат, висол.
Бир кунлик умрингни бердингу, кетдинг,
Қуниб ўтган йуловчи мисол.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: