Муҳожират шеърияти

Шудур бугун турмуш-ҳаёт…

Йигирма йил бу давлатда
Ҳалк қўрқувда, ҳалқ ғафлатда.
Сайланмай тайинланганлар
Мажбур унга ибодатда.

Фоизларда доим рақам
Жаннат ваъда башоратда,
Аъло баҳо бериш одат
Ҳар мақола, шеър, ҳужжатда.

Имом оллодан хам кўпроқ
Ундан қўрқар, важоҳатда.
Айтганларин зўрға ёдлар
Намоз олди тахоратда.

Минг, минг инсон юртдан қочар
Яшолмас бу фароғатда.
Фурқатда туғилган фарзанд
Ёши бугун балоғатда.

Кимларгадур айшу-ишрат
Кимлар қамоққа навбатда
Шудур бугун турмуш-хаёт
Буюк келажакли давлатда.

М.МАНСУР

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: