Тоғбой Абдураззоқ

ҒАМГИН ДАМЛАР
Ғамгин дамлар сукунати оғир на қадар,
Ғамгинликда кунлар санаб ўтади умрим.
Кутаётган шодлигимдан келмай хушҳабар,
Азоб билан ўртанади юрак ва бағрим.
Ғамгин дамлар саот юрар жуда секинлаб,
Гуё тўхтаб, бир нуқтада қотиб қолгандай.
Ё булмаса, худди мендай бир неча кунлаб,
Ғам лойидан чиқолмасдан ботиб қолгандай.
***
Хаётим баҳори, о, ўтган даврлар!!.
Сизларни соғиниб эслайман ҳаргиз.
Қайдасиз шўх куйлар, шодлик, ғурурлар,
Кунлимни шод этинг, энди мен ожиз!.
Гулларга кумилган баҳорим қани,
Қайдасиз ёшлигим, мен сизга зорман!..
Қадрингиз билмадим, кечиринг мени,
Шу сабаб кўнглимда ўкинч ва армон.
ҚУМСАШ
Яна уша кучадан бораман унсиз,
Қалбимда уша қўшиқ сенга куйлаган.
Сокин, ойдин кечада кезаман сенсиз,
Ишқинг- ла тўлиб, тошиб кўнглим йиғлаган.
Эсиндами уша дам энтикар эдинг,
Утли нафасинг билан олов ёқардинг.
Тўймай менга сира ҳам кўз тикар эдинг,
Бағримни ўртаб бирам кулиб боқардинг.
Жим-жит эди ҳаммаёқ, фақат иккимиз,
Бутун оламга гуё эдик ҳукмрон.
Оқшом бирга чиққан ой биз-ла изма-из,
Устимизда маҳлиё кезарди гирён.
Мана уша ой яна, мен билан ҳамрох,
Юлдузлар ҳам ушандай товланар бугун.
Ишқинг билан уртана ёнаман, э, воҳ,
Кел, кутаман гулшанда , ёлғизман келгин!..

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: