Тоғбой Абдураззоқ

Тулкини мақташиб, бўрилар яшар

Аччиқ хақиқатга бугун ўрин йуқ,
Гуёки хамма ёқ уйин ва кулги.
Кучалар фаровон, одамлари тўқ,
Олдинда йўлбошчи бетайин тулки.
Ахборат чекланган темир қўргонда,
Тулкини мақташиб, бўрилар яшар.
Ичгани чойи йуқ қора қумғонда—
Бечора халк учун кун ора ҳашар.
Газета-журналнинг сийқаси чиққан,
Радио, телвизор тўтиқуш мижоз.
Эл ичра ишонч йўқ, қўшнисин чаққан
Айгоқчи посбонлар кўпайди бир оз.
Галдираб қолишган мулла-ю, имом,
Буйруққа бўсиниб жони азобда
Устида ҳукмрон шайтонлар ҳамон,
Дардини айтолмай яшар тузоқда.

ОНАМ БИЛАН СУҲБАТ

—Олиб келинг онажон, отамнинг учқур отин,
Эгарлаб чопиб ўйнай яайловларда шод, ҳуррам.
Қани менга кўрсатинг яширмасдан сурратин,
Нетай, азиз сиймосин соғиниб қолдим бирам.

—Учқур отин чоптириб отагинанг оҳ қўзим,
Кетган узоқ сафарга, қайтиб келиши гумон.
Сурати бор, билмайсан, соғиниб қолсам ўзим
Қоматинга пинхона термуламан ҳар замон.

—Майли.., қўйинг онажон, отагинам қиличин
Топиб беринг ишлатай, шу бугунги зўр жангда!
Эҳ нахотки билмайсан, отагинанг қиличи
Сенга тўғри келмайди, ўтмас ётар у зангда…
1968 йил.

* * *
Бевафо дунёда дайдиман бугун,
Йўлимни тополмай сарсон, маст-аласт.
Дардимни айтолмай қалбимда тугун-
Тугун хасрат битмас туганмас.
Дод солгим келади ҳаққа интилиб,
Ёраб, нажот бергин ҳақ сўзни айтай!
Атрофим вахима!.. Бирдан қимтиниб,
Секин пичирлайман…Яхшиси қайтай!..
Майли қўрқиб, писиб, индамай ўтай,
Арбобнинг зарбидан қолмайин қахшаб.
Йўқни бор, деб айтай, ҳақни тарк этай,
Мунофиқ кимсалар сизларга ўхшаб…
Йўқ, йўқ, нима дедим васвасанг тўхтат,
Эй шайтон, йўлимни тўсма бас, етар!
Одамлар уйғонинг битта ҳақиқат —
Аллоҳдир! Расули уни кўрсатар!
Курра–ю, самонинг илми ундадир,
У уйғоқ, у боқий, у сергак ҳар он.
Одам авлодига берди бирма бир,
Тўртта китобини –сўнгиси Қуръон.
Қуръонга бирлашинг, бўлинманг асло,
Ислом байроғини кўтаринг уммат!
Мўъминга нусратин тутмоқда Аллоҳ,
Олдинда йўлбошчи элчи Муҳаммад. (САВ)

1999.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: