Сиёсий латифа

БИРДАМЛИК
-Афғонистонда ҳамма бир-бирини “душман жосуси” деб айблар экан,-деди сафардан қайтиб келган маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Ҳмм, улар ҳам ривожланиб кетибди-ку!

-Ҳа, биттаси иккинчисини “Американинг жосуси” деса, иккинчиси учинчисини “Покистоннинг жосуси” дейди, яна биттаси бошқасини “НАТОнинг шпиони” деса, уни наригиси “Эроннинг айғоқчиси” дер экан. Бу жуда ҳам кенг тарқалиб кетибди. Ҳаммаси бир-бирини еб ётибди. Continue reading

Муҳожират адабиёти

Пахта ва мода

Кузги мода хафталиги
Тошкент узра ўтмоқда.
Бу тадбирга Гугуш хоним
Раҳнамолик қилмоқда.

Милан, Мадрид, Рим Парижга
Таклифлар жўнатилган.
Казолар келиши учун
Катта пул ажратилган.

Continue reading