Тоғбой Абдураззоқ

ҚАЙТА ҚУРИШ
Зарба еди ногаҳонда,
Коммунизм ғояси.
Ижарага тўлиб кетди,
Сичқонларнинг уяси.
Қоил, Аллоҳ қудратига
Бир кечада иш пишди.
Ярим миллон коммунистлар
ХДПга ўтишди.
Ферма мудир фермер булди,
Собиқ райком ҳокимдир.
Қасамига ҳиёнаткор
Олғир врач—ҳакимдир.
Худосизлар салла ўраб,
Масжидларни қилди банд.
Қолган жами мусулмоннинг
Номи бўлди “нашаванд”

ҚАЙДАСАН ХАҚИҚАТ
Қонунлар ёзилар моддама- модда,
Чиройли сўзлардан буғинча қилиб.
Ёқмаса бузилар, тузилар қайта,
Фуқоро бўйнига бўйинча қилиб.
Қонунлар кишандур, қонунлар қармоқ,
Дастаси арбоблар қулида маҳкам.
Қаллобга осандир нишонга урмоқ,
Каззоблар ўрнашди юртда мустаҳкам.
Иймону эътиқод бир четда қолди,
Муллалар қилмокда шайтонга таъзим.
Хақиқат излаган беиз йўқолди,
Билмадим қулликми, пулликми тузим.
Дод солиб йиғлайман, куйиб армонда,
Хақиқат қайдасан, садағанг кетай?!!
Қозилар юртимни қилди шарманда
Энди мен дардимни кимларга айтай!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: