Ҳажвия

Ризо ОБИД׃ Шоир Пилдир Қумғон билан бўлғон ё бўлмоғон сўйбат

Шу кунларда шоир Пилдир Қумғоннинг пайдар-пай ва пойма-пой гапларидан баҳраманд бўлишаётган мўхлислари у табаррўк зот бирлан бир машварат қилиб, муддаҳоларини кўпчиликка тахдим қилинишини сўрашиб ётадурлар.

Биз ул зотни қидириб-қидириб, итолмас манзилдан топишга муяссар бўлдиқ.Итолмас манзили қаёнда дейсизда.Итолмас манзили жа олисда, бировни оёғи тугул, овози ҳам етмас ташландиқ бир совуқ томонларда.У яхларда айтишларича яхмалах отадиган майдонлар чандон кўп, деб эшитганимиз бор эди.
Нафаси ўша яхмалах ўлкага мослашиб музлаб кетган шоир Пилдир Қумғон овзиға буруқсиган дудли трубкасини соливолган, қаншариға дурбун ўннатиб олған, похолдан ясалған шляпасиминан узахларга тикилиб, қамишзор орасидан иштонини апил-тапил кутариб бизга рўбару келди.Сўйбатимизни иложи борича фақатгина Пилдир ўзигина тушунадиган ўз тилида олиб боришга ҳаракат қилдик.

Шоир Қумғонга дастлабки саволимиз бу бўлди:

-Нега кўзларингиз аланг-жаланг?

– Анави чиқиб келганим қамишзор ичида ойга боқиб, ўй суриб бир шиғир ёзаман деб турувдим, “шир” этиб ўрдахлар учиб қанотида хаёлларимни совуриб кетди.Ўшанга нима бўлдийкан, деб бундай у ях бу яхга қарaсам, сизлар турибсизлар.Ўрдахлар қаёққа учдийкан, деб кўзим аланг-жаланг.Шиғирку майлия, амо ўрдахлар овлаб тирикчилик қиламан, энди улар яна қачон қайтиб келишадийкан…? Шунга сал… – дея кети лойдан тозаланмаган болакайдай ўзини айбдор ҳис қилган шоир Қумғон ҳижолатмоуз жавоб қилди.

-Жаноб Қумғон ҳеж ҳижолат бўменг, сиз доим ҳожатхонада ўтириб ижот қилишингиздан биргина биз эмас бутун дунё хабардор.Сиз билан мўхлисларингиз талабларига мувофиқ бир сўйбат қурмоқчийдик.Шунга нима дейсиз?

-Бажону дил.Қалам ҳақи берасизларми? – сўради Қумғон.

– Ҳа, нафсингга ўт тушсин, балойи нафс йўлида умринг ўтиб кетарканда, – дея ўйларимизни дангалига Қумғоннинг қорамтир юзига айтиб, сўйбатни давом эттирдик.

– Шу Пилдир Қумғон лақабийизди , ие ҳузур шу тахаллусийизди қандай танлагансиз?

– Жа, яқимли савол бўлдида дўсим.Мен аслида аввалига Молдор Ҳўкиз лақаб олғандим.Сабаби, қишлақчилиқ молди кетида ҳўкиздай ишлаб усганбиз, шу учун.Ўша ижотим гуллаган дамларда бир донагина қарри жайдари сигиримиз зотдор хўкизди тегида қолиб ҳаром ўлди.Ўшанда жа қайғуланиб, ўчах бошида қумғон қайнатиб ўтириб хаёл суриб кетибман денг.Бир пайт десангиз қумғон вақир -вуқур этиб қайнабдағин шарахлаб ёниб турган оловди устиға қумалаб тушдидағин бутун апту ангоримди қорайтириб тайлайди.Шунда қумғоннинг бу қадар кучини кўриб ва мен ҳам шундай жўшиб қайнаб юрайин дехан орзуларминан Қумғон лақамимни оғанман.

Энди шуйтиб десангиз, Пилдир отимди тарихиям зўрда.Ман нимайики ёзсам ҳозирги дихтатурлардан илхом оламан.Илгари ўлиб кетган дихтатурларку жону дилим.Тушларимга кириб илхомлантириб туришади.Мен ашунақа дихтаторларни пилдирап хизматларида юрганим сабаб отимни ярми Пилдир.Мана шунинг учун ҳам Молдор Гумдон, ие, узр Молдор Ҳўкиз даражасидан кўриб турганингиздек Пилдир Қумғон даражасига кўтарилдим.Молдор Гумдон бу оралиқ тахаллусим.Ёлғон япилдоқлар билан ҳақиқатни гумдон қиладиган асар ёзганда ўша Молдор Гумдон лақабимни ишлатаман.

– Қумғон жаноблари сўйбатмизга шу ўринда нуқта қўйиб турсакда.Ижодий плонларингиз тўврисида келгусида яна сўйбатлашамиз, дея мўхлисларийзга сўз берсак.Шунга нима дейсиз Пилдирвой.

– Ёқши.Келаси интервьюда “Қамишзордаги кўлга ойнинг кўланкаси” асарим ҳақида ҳикоёт қилиб бераман.

Сўйбатни Ризо Обид ёзиб олди.
zamondosh.com

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: