Таниқли шоир Тоғбой Абдураззоқ ижодидан

Армонга айланган орзулар
Орзулар армонга айланди бугун,
Мустаққил бу юртнинг шўри қуриди.
Ҳаққа юз тутганлар қилинди қувгин,
Ҳадиклар кучайди—виждон чириди.
Қулоққа айланди деворлар тошлар,
Дўппилар остида овоз ёзилар.
Жаннатга юр,—дея дузахга бошлар,
Фирибгар бошликлар, конхўр қозилар.
Минбарда керилиб шайтон ваъз айтар,
Мунофиқ имомлар тинглар махлиё.
Машриқни кўрсатиб мағрибга қайтар,
Соддадил халкимни этиб беҳаё.
Дўмбира чалинар, чалинар карнай
Қўшиқлар маносиз, сузлари бўхтон.
Одамлар сарсондир ўйнай ва ўйнай,
Тухтовсиз авж олар дрижёр шайтон!
Мамлакат айланди темир қўрғонга,
Божхона йўлларда таъмагир соқчи.
Ҳориждан қайтсанг гар юртинг томонга,
Сарҳадда талайди расмий қароқчи.
Танфуруш аёллар кезишар тунда,
Миршаблар соясин қилишиб паноҳ.
Шайтонга қул бўлдик она Ватанда,
Нажот бер бизларга, қудратли АЛЛОҲ!!!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: