Бахтиёр Ҳамро

Жиззахда мактаб укувчилари билан боглик фожеа руй берди
(ёхуд, фурсатдан фойдаланиб Холдор Вулконга иккита савол )

20 октябрь кеч соат 17-00 лар атрофида, пахта теримидан кайтарилиб олиб келинаётган 15 чогли мактаб укувчилар ва бир укитувчи минган «РАФ» русумли митти машина ва «ВАЗ» кичик авто улови билан тукнашиш окибатида  катта фожеа руй берди. «ВАЗ» авто улови «РАФ»нинг ёнидан келиб урган.

Фожеа, Жиззах туманига карашли Хамид Олимжон хужалиги Токчилик махалласида жойлашган хужаликнинг идораси бикинида, яъни собик раис Муминжон Каххаров уйи олдида руй берган. Окибатда, К.Фозилов номли 12-сонли мактабнинг  математика укитувчиси, 7-синф рахбари Мархабо Содикова вокеа жойида оламдан утган.  Укувчиларнинг турт нафари огир ахволда Республик Шошилич Тиббиёт илмий Марказининг Жиззах филиалига ёткизилган. Кушимча тиббий ёрдамга Тошкендан мутахасис врачлар чакиртирилган. Куплаб енгил тан жарохати олган укувчиларни эса шу куннинг узидаёк «жавоб» бериб юборилган.

Шошилич Тиббиёт Марказнинг нейрохрургия булими рахбари Туракул Орзукуловга богланганимизда вокеани тасдиклаб,  4 – нафар укувчи ёткизилгани, шулардан икки нафари бугуннинг узида уйларига жавоб бериб юборилгани, колганларининг ахволи яхшиланаётгани хакида сузлаб берди.

Бугун, мен хам Мархабонинг жанозасига бордим. Гувохларнинг айтишича, вилоят хокими Сайфуддин Умаров ва Жиззах туман хокими Махмуд Холбутаевлар, кеча фожеа руй берган куннинг узида, кечаси Мархоба Содикованинг якинлари билан учрашган ва фожеа айбдорларини «жазоланади» деб вада беришган. Шу куннинг узида, тасдикланмаган хабарга кура, 12-чи сонли мактаб директори Абдуали Абдумансуров 20 октябрь кечаси хибсга олинган.

Фожеа билан боглик вакеалар тафсилотлари:

К.Фозилов номли (12-чи сонли) мактабнинг укитувчиси Мархобо Содикова 1976 йилда тугилган. Уч фарзанднинг онаси (бир угил, икки киз). Жиззах Давлат Педогогика Институтини тугатган. Гувохларнинг айтишича, Мархабо Содикова синф рахбари булганлиги сабабли, 20 октябр куни, хар доимгидек  синфдаги болаларни пахта теримига олиб чиккан.  Синф рахбари, шу куни кун совуб кетганлиги ва пахта далаларида деярли пахта колмаганлиги сабабли «Учтепа-Жиззах» ката йулида укувчиларни эртарок пиёда кайтариб олиб кайтаётган булган. Йулда учраган «РАФ» машинасини тухтатиб 15 чогли болаларни машинага утказган. Бу кичик русумли машинага бор йуги 11 нафар одамга мулжалланганлигига карамасдан машинага куплаб болаларни утказишган. Утказган мониторинг курсатадики, бу мактабда хам, вилоят буйлаб бошка мактабларда булгани каби 6 синфгача дарслар тухтатилган. 7-8-9 синф укувчилари пахта теримига олиб чикилган.

Энди, фурсатдан фойдаланиб Холдор Вулконга икки саволим:

Сиз, Шавкат Мирзиёевни Тошкент бозорларига  ташриф буюрганини ва бир иккитасини «жазолагани», хамда Мирзиёвга карши  хар хил ОАВ томонидан тухматлар уюштирилаётганидан афсусланиб, хамда уни мақтаб ёзиб чикибсиз. www.muvozanat.info Албатта кимни мактайсиз, танкид киласиз, бу Сизнинг шахсий фикрингиз.

Бу хабарингизни укиб лол колдим укажон. Уйлайманки, Сиз узингизни зиёли хисоблайсиз.

Аммо…

Сизга саволларим:

Кеча Жиззахда келажагимиз булган болаларимиз билан боглик катта фожеа руй берди. Кечаги вокеа билганларимиз. Билмаганларимиз ким канча. Мана, шу хабарни ёзиб утирганимда бир хабар келди: Жиззах шахрининг Халкобод махалласининг раис маслахатчиси ва кизи бир хафта илгари пахтадан кайтаётганида машина уриб кетибди. Вояга етмаган Гулчехра исмли кизи огир ахволда Шошилинч тиббий марказда ётибди.Сизга, Жиззах буйича бундай фожелардан унлаб мисоллар келтиришим мумкин укажон.

Хуш, бу фожеаларнинг асосий сабачиси ким?

Менми, Сизми, Мирзиёевми? Хуш, айтингчи ким?

Бугун, Мархабонинг тазиясига бораётганимда, 150 метрларча колганда, карасам бир инсон уйининг ташкарисидаги бир туп ёшгина ток дарахтининг илдизларини ковлаб болта билан чопиб ташлаётган экан. Дахшатга тушиб тухтаб караб колдим. Бу инсон, болта билан охирги марта токнинг ук томирини урган эди, чап кули билан ушлаб турган ток танаси кулидан отилиб тушиб кетди.

Хуш, айтингчи Холдоржон, келажагимиз булган болаларимизнинг, яъни томирларимизга, ЎҚ томирларимизга болта ураётганлар ким?

Менми, Сизми, Мирзиёевми? Хуш, айтингчи ким?

Бахтиёр Хамро.

21 октябрь 2010 йил.

Жиззах шахри.

2 Responses

  1. Baxtiyor aka, haqiqatdan ham fojea.Bu yil ham Karimovning xabardorligida Mirziyoyevning buyrug’i bilan o’quvchilar paxtaga olib chiqildi.Mirziyoev Jizzaxda hokim bo’lganda ayolu erkak demay kaltaklaganini adashmasam siz yozgan edingiz. Keyin shu narsa Samarqandda ham bo’ldi.Shunday emasmi?

  2. Bahtiyor aka, bu juda yomon xabar, ammo “fursat”, deganingiz ozroq o’xshovsiz. Bu fursat emas, kimlarning baxtsiz o’limi.
    Holdor Vulqon esa…. bunaqalarga javob yozish ham… Mirziyoyevni kelajakda prezident bo’ladi, degan fikr kallasiga kelgan shekilli maqtayapdida.
    Uning sahifasini hech kim bilmasa kerak, men ham ochganini bugun eshitdim

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: