Сатира: Нофизийдан нома (51)

ВАХТАНГ
Нима гуноҳ қилдим билмайман, мени авторитетларга бенгзаб, шов-шув ҳам қилмасдан автозакка солиб, Тоштурмага олиб келишди. Аввалига бир-икки соат аквариумда сақлашди. Бировда кабалам йўқ эди. Бирорта индюк билан борди-келдим ҳам йўқ. Унда гап нимада десангиз, ўзим ҳам ҳайрон. Камерада шишкалар ўтирадиган стол қўйишган. Креслоси ҳам орқага ёқадиган. Ҳатто компютер ҳам бор. Истаган нарсангни гнат қилавер, деб қўйган.

Боя биттаси келиб, Бош вазир Шовкат окасини мақтаб кетди. Ундан олдин биттаси келиб, унинг гўрингбосари, э узр, ўринбосари Рустам окасини дўмбира қилиб чалди. Буларга нима бўлган ўзи? Куз келдими, бир томон Мирзиёевни мақтайди, иккинчи томон уни ялангоёқ бўлиб ясайди. Бошқа бир томон Азимовни сур-сур қилади. Иккинчи томон уни иштонга солиб, иштонбоғсиз қўйиб юборади. Бу ҳол баҳорда бўлганда майли эди. Ҳар баҳорда шу бўлар такрор, деб жийда гуллаганда буларники қўзғайдига чиқарардик.

Лекин бу ҳол ҳар йили кузда бўлади. Ўйлаб – ўйлаб сабилнинг сирини топдим. Ахир Пахан ҳар йили кузда кадр тепади-ку! Вой онасини! Буларники шу пайтда қўзғаб қолади. Биттаси ўзини сақлаб қолиш учун, биттаси бошқасини кемириб ташлаш учун собачкаларини ишга солади. Демак, булар ҳам мени собачка қилиб майдонга ташлашмоқчи. Бўлмаса бу ерга нега олиб келишди?

Топқирлигимдан қувониб турсам, қамоқнинг тепаси кириб келди. Икки қўллаб кўришди. Кейин׃
-Ока, бугун Красни хрендан комиссия кевотти.. сиз билан ҳам учрашади, сиздан бир нарса талаб қимаймиз, нимани сўраса шуни айтасиз,-деди.

Орадан кўп ўтмай Красни хреннинг одами келди. Мендан сўрай бошлади. Мен бор гапни айтиб турибман. Ўлай агар ёлғон гапиролмайман. Бор гапни айтаман. Ментилла окалар ҳам шуни билганлари учун мени олиб келишганга ўхшайди. Кўкига сотилиб кетмаслигимни билишади. Кейин бошга арра келса ҳам ариллатиб ҳақ гапни айтаман.
-Шароитлар қалай?-деди комиссия.
-Зўр! Ташқаридагидан юз марта зўр! Ташқарида товуқнинг буйрагидан шўрва, бетта қўй гўштидан шашлик, ташқарида чарбидан сомса, мана қаранг, чўзавериб тишларим чўзилган, бетта думбадан сомса…Хуллас, гапнинг калтаси фақат свиноматка етишмайди.

Комиссия аланглаб атрофга қарадида “қир” эткизиб чўнтагидаги диктафонни ишга солди. Биламан. Манда ҳам биттаси бор. Сасидан танийман.
-Свиноматка, дедингизми?
-Ҳа-да…Маруса! Жиблажибон! Агар у ҳам бўлса, бас, бу камера эмас, Оқсарой!
-Шу гапларни менга айтиш учун сизни хўп қийнашдими?
-Мени-я? Мени қийнашиб жонлари нечта? Бир секундда дунёга овоза қилиб юбораман-ку? Мени танияпсизми ўзи?
-Билганимиз учун ҳам сиз билан алоҳида қизиқиб қолдик. Бу ерда уришадими?
-Йўқ мен ураман.
-Сиз урасиз?
-Ҳа! Ана столни остида “Тиллакори” бутилкаси турибди. Ҳар икки соатда битта ураман.
-Бутилка дедингизми? Кимга урасиз? Сизни ишга соладими булар?
-Э, нима девоссиз? Бутилкани урмайман, ичидагидан эллик-эллик ураман. Ижод учун керак. Отиб олсам, яхши ёзаман, билдингизми?

У мени тентак деб ўйладими, кўзларимга термулиб туриб, қўлини у ёқдан бу ёққа юрғазиб ўрта бармоғига қарашимни сўради.

-Ока, нага манга бармоқ кўрсатасиз? Биламан сизларда ёмон одамга бармоқ кўрсатади, аммо ман сизга нима ёмонлик қилдим?

У׃
-Айим сорри! Мен ўрта бармоғимни кўрсатишга мажбурман, чунки кўрсаткич бармоғимни арра кесган,-деди.
-Кўзим кўр эмас, кўриб турибман, лекин одобни ҳам унутманг!
-Майли… майли… Окей, окей!

У анча вақт тин олиб қолди ва кейин Вахтанг (Вахтанг бору-Кикабидзе ўшанақа) бўлиб, хира овозда хириллаб, секин׃
-Яқинларингизга бериб юборадиган бирор хат-патингиз борми?-деди.

-Ҳов, окатилла, сизга нима бўлган ўзи, глухармисиз? Мани тунашга келдингизми! Ҳали маст эмасман! Биринчидан, ман деревняда, яъни зонада эмас, Тоштурмада. Иккинчидан, ана, компютерим бор, интернетга уланган. Истасам, яқинларимга, истасам ООНга ёзаман. Фақат, капуста беришмайди. Капуста! Мулла жиринг! Агар сизда бо бўлса, Франклиндан бештасини ташаб кетишингиз мумкин. Начкада сақлайман, тайник бору ўшатта. Булар тополмайди, ока!

Комиссия девор бўб қолди. Орқаси билан юриб камерадан чиқиб кетди. Бирор нарсани отиб юборса, кўрмай қолмайин дедими ёки авторитетимга тан бердими, у ёғини у билади, Худоси билади.

Аммо бир зумдан кейин қийқиру қилиб ментлар кириб келишди׃
-Ока, отангизга раҳмат. Самосвални итариб қўйдингиз! Ана энди Шовкат окамни ҳам бир мақтаб ёзиб берсангиз, бўлди, уйингизга ўзимиз олиб бориб қўямиз.

Бунақа жойни излаб-излаб тополмайдику одам! Бошимга бахт қўним турибдику, булар ўзимиз олиб бориб қўямиз, дейишади. Шунинг учун гапни Анҳор томонга бурдим׃
-Пахандан рухсат боми?
-Пахан…
Уларнинг ранги малако бўлди.
– Ахир рухсат бўмаса, ана у собачкаларга айтинглар, зерикиб ётишибди бекорчиликдан, улар ёзишсин мақтаб, менинг қиладиган ишларим бор,-дедимда компютеримни очиб ушбуни қоралаб сизга жўнатвордим. Пака!

Нофизий,
Тоштурма.

One Response

  1. Vah-vah, zo’r chiqibdi! Kulaverib, ichlarim uziliwotgandey bo’ldi! Yangi sozlani ham o’rganiwopman!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: