Ёдгор Турлибеков

МАЙНАБОЗЧИЛИК

Менинг айтмоқчи гапларим шу эдики, айнан тушунарли ва келажакни кенг ёрита оладиган билимдон сиёсатчи олим ва ўткир журналистлар ва халқимиз севган катта санъат арбоблари ҳам республика ичкарисида бошқа обрўга эга зиёли кишилар кўплаб топилади.
Аммо, оммавий ахборот воситаларига интервью беришда ўзларини баъзида жуда эҳтиёткорлик билан тутиб, кичик давраларда бизларга ўхшаган халқ ва ватан тақдири олдида ўзларини тутолмай воқеъликни очиқ-ойдин тутақиб танқид қилиб ташлайдиган кишилар устидан кулишни ҳам унутмайдилар.
Бундай ҳолатни тасвирлаганда албатта бугун ҳар томонлама ва айнан Каримовнинг ўз халқи бошига сепаётган очлик, зулмат ва манқуртлик иллатлари етмагандай, унинг нақадар уялмай Ўзбекистонда маошлар 14 ярим марта ошди деган бу шармандаликка, нима дейсиз демоқчиман?
Тўғри унинг бу топган ёлғони бу унинг 20 йил ичида шунча марта маошлар ошди деётгани ва бу билан Ўзбекитон валютасини яратаман деб купонни ва яна бир марта ўзбек сўмимизни мустаҳкамлаб, уни ҳамма ҳавас қиладиган миллий валютамизга айлантирамиз деб ҳаммани алдаб, икки марта 1000 сўмни бир сўм қилиб ташлаганини эслатиб қўйишдан қўрқмайдими у демоқчиман?
Яна унинг маошлар 15 фойизга ошганини у 115 фойизга ошди дегани майли, аммо маошлар ошмасдан 2 ва 3 ой олдин ноғора қоқилиб, хукумат қарори чиққан кундан бензин ва халққа керак ёғ, шакар, уннинг нархлари 200 фойизга ошиб кетганига нима дейиш керак?
Қани президент Каримовнинг муруввати, буларнинг ҳаммаси халқнинг устидан Каримовнинг кулаётган майнабозчилиги эмасми?
Шуларни ҳисоблаганда ўзбек сўмининг 2000 марта камайтирилгани етмай, уни хозир учинчи маротаба яна камайтирилиш ёки бўлмаганда купон каби сомон бўлиб қадрсизланган ўзбек сўмини 10 ва 100 минг сўмлик купюра чиқарилишига хозирлик кўрилмоқда.
Нима учун Мустақил бўлдик? Ахир Совет даврида халқимиз бу хозирги ғариблик кунлардан юз баравар яхши яшаётган эдику, тамоман бадавлатлик фаровонликка кўмилиб яшаш орзулари кутилган Ўзбекистонда Каримов раҳбарлигида қаёққа кетаётирмиз, бугун ўзи адойи тамом бўлмадикми?
Бу унинг давлат хазинасидаги олтинлардан бошланган, унинг пахтаси, гази нефти, пилла ва ғаллалари экспорт қилиниб, сотиб таланаётгани ва бу бойликларнинг таланиши бошида Каримовнинг ўзи билак шимариб, қолаверса унинг қизлари қўшилган талашлар эмасмикан!
Бундан қолган халқнинг ҳамёнига ва унинг меҳнати пешона терларига келган ҳалол пулларини унга бермай, зўравонлик билан халқни ўз уйларидан кўчаларга қувиб чиқариш ва уларнинг бир тийин бермай уйлари бузилиб пулдор амалдорларга олиб берилаётганига нима дейсизлар?
Бундай адолатсиз даҳшатликларга юз бора дуч келганман ва хозиргача уларнинг исм фамилияларигача айтиб бераоламан ва мен уларни маҳаллий хукуматдан доим ҳимоя қилганман.
Умуман қадам сайин пора сўраб халқни хўрлашлардаги навбатдаги поғоналарни Ўзбекистонда Вазирлар ва Ҳокимлар, Армия, МХХ ва Милиция, Таможня, Ички ва ташқи Чегара постлари, Суд ва Прокуратура тизимларининг эгаллаётганларини хар томондан очиқ ойдин кўриш мумкин.
“Сиздан угина биздан бугина” деган Каримовнинг хукумат корчалонлари томонидан халқнинг таланишидаги барча ва барча конституцион хуқуқларининг қўпол ва чексиз бузилишларига катта йўл очиб берганлигини учун ҳам хукуматнинг қуролланган кучлари 20 йил Каримовнинг зўравонликларига қуролсиз халкни мажбурлаб
Демак 20 йил ичида Каримовнин маошларни 14 марта эмас, у 1 400 марта оширилганда ҳам у халқ олдида қарздор бўлиб қолаверади, Ўзбекистон иқтисоди шунчалик поракандаликка юз тутганини бугун яна минг сўмни бир сўм қилмоқчи бўлиб аммо уни айтишга бети озгина чидамаётганидан дарак бериб турибди.
Хорижга бораётган ўзбек мардикорлари ўзбек сўмларини албатта хориж пули ва долларга айирбошлашади, чунки бу сўмлар тоза қоғоз ҳам эмас, уни харким ушлаган деб ўзларининг орқаларини ҳам артмайдилар, Каримовнинг шунинг учун ҳам ўз пулига расмга тушмаганини энди билган бўлсангиз керак.
Каримовнинг ҳароб бўлган сўмлари фақат қўшни республика чегараларидагина бугун бирозгина ўтиб келмоқда холос.
Яна сўмнинг тангалари ҳам бор эди, у бир ой ишламай темирданлиги учун нам тегса занглаб кетди, бир кило гўшт олмоқчи бўлсангиз, беш кило танга келтириб қассобни гаранг қилиб, уни икки соат санаб янглишиб кетмасин учун қоғоз қалам қилишига мажбурлашингиз керак бўларди, гўё сен бир машина сотиб олаётгандай.
Хозир танга қаёқда дейсиз 25 ва 50 сўмларга хеч нарса йўқлиги учун бу пуллар йўқолиб кетди, энди навбат 100 сўмликка келиб тақалди.
Каримовнинг уялмай 14 ярим марта маошлар оширилди дегани бу Ўзбекистонда айтиб бошлаган унинг ёлғони ортида кўп гап бор эканини кўплар Каримов БМТ минбаридан айтган шу ёлғони учун, ҳамма президентларни қалтироқ босиб, улар бир йилда 14 ярим марта маошлар ошган деб тушуниб, бундай ютуқдан: “брава Каримов” деб қичқириб юборишлари, илоннинг ёғини ялаган Каримовнинг БМТ олдидаги катта ютуғига айланди кетди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: