Ёдгор Турлибеков 

ДИЛИМДАГИ ДИЙДИЁЛАР

ИНОМАРКА АФСОНАСИ

1990 ва 92 йиллар эди, қўшни маҳалладан тузуккина обрўли бир ўқитувчи телевизордан  мустақиллик халқимизнинг амалга ошган минг йиллик орзуси, деб ховлиқарди. У акахонимиз яна: Биласизми, бизлар советларнинг занжирида 70 йил қулликда яшадик, бизлар мисоли кичик бир акварумдаги хеч қаёққа чиқолмайдиган балиқчалар эдик.

Мустақиллик туфайли энди у шиша девор, лойқа сувлар йўқ, аквариум чил-парчин синдирилди, у тамом!

Бизлар энди эркин учар қуш, ўқитувчилар хар йили меҳнат таътилимизни Кисловодский, Сочи, Ялта-палта ва Масков-пасковларда ўтказмаймиз.

Биласизларми энди бизлар ўлай агар, керак бўлса Жанубий Американинг Бразилия футбол стадионида Реналдо ва Пелеларнинг урган голларини тамоша қилиб қайтаверамиз.

Кеча Каримов отамиздан: энди бизар биргина пахтамиз даромадининг ўзидан, айтайлик, мустақиллигимиз шарофати билан ҳа демай пахтакорман деган ўзбекнинг эшиги олдида биттадан иномарка машинаси ярақлаб туради.(Хазил жавоб:машина қайда 20 йилда ҳам халқнинг қорни фақат тўйдан тўяди.)

Бундан ташқари ўзбекларнинг ҳали гази ва нефти керак бўлса пилла ва тиллоси ҳам бор, ғаллага-ку кўмилиб қоламиз, дедилар, (Х,Жавоб:20 йил ўтди, ҳамма газ сотилади халққа советда шунча етарли бўб кеган 90 кун қишда газ ҳам свет ва сув йўқ) баракалла яна у иқтисодчи олим, қаранг асл ўзбекнинг ўғлони, ҳўвв одамлар бир президент бўлса, шунчалик бўласинда, деб юбордим.

Каримовнинг ёлғонларига ўша вақтлар минглар одамлар ишонса, улар мана 20 йилда миллиондан ошган. бундай гангирбошлар орасида қўполроқ айтганда Каримовдан онасини ҳам аямай, у ёлғончини ота эмас, қорин очликдан кўкариб кетаётганинга қарамай отагинам деб атайдиган ва ундан яхшилик кутиб яшайдиганларнинг борлигига нима дейсиз?

Бахтимизга Каримов отагинамиз омон бўлсинлар деб, унга оллоҳдан узоқ умир тилаб, ниҳоят совет азобларидан энди қутилдик деб Аҳмад Аъзамнинг микрофонига унинг келтирган тугунчасининг ичидаги иккита иссиқ нони учун телевизорда йиғлаб шўлқиллаган бурунларини сассиқ рўмолчаларига артиб йиғлаган товуқ каллаларни кўриб: ҳали шошмай турларинг Каримов ҳамманинг терингга сомон тиқади дердим ичимда тўнғиллаб.

Бироз ўтмай, Наманганлик Тоҳир Йўлдош Каримовнинг қўлидан микрофонни юлиб олгани, ҳақида гаплар тарқалди.

Дархақиқат Каримовнинг ўша даврларда обрўси жавобгарлиги юқори бир одамчадай эди, унга қарши ҳатто “Олий мажлис” залида унинг юзига депутатлар нималарни айтмаган эди.

Лекин у сайланиб олгандан сўнг ўша советлардан қолган биргина телестудия хар куни, эрта саҳардан кеч қоронғусигача Ислом Каримовни мақташ ва мустақиллик тўғрисида фақат карнай сурнайлар, бобомиз Амир Темур, Ат Термезий, Исмоил Бухорий, Мотрудий ва  Жалолиддин Мангуберди, Бобур каби вилоятлар маблағларини емириш учун тарихий инсонларига миллиардларни сочиб ҳайкал ва мажмуалар қуришлари авж олдирилди.

Афсуски, советлардан меърос қолган ва ривожланиб гуркиратишга арзирлик сармоя олди орқасига қаралмай Каримовга обрў келтирадиган томонларга кулдай сочилиб, саноқсиз даромад келтираётган қудратли завод ва фабрикалар тўтатилиб йўқ қилинди.

Ўзбекистон бойликларини эртага даромад келадиган ерга сарфлаб, халқни ёппасига ишлатиб, ўқитиб, ёшларнинг миллионлаб куч тўла билаклардан ўз ватанларини обод қилдириш ўрнига, аҳмоқона ғирт тескари ва зарарли ишлар учун йил сайин  миллиардларни сочиб хумордан чиқар эди холос.

Каримов қадамида миллионларни беҳуда совуриб, ўзининг обрўсини орттириш учун   сарфлаб келган ва у шундай қолади. Бундан хулоса, унинг доим ўзбеклар шаънига доғ туширмоқчи бўлган ёвуз нияти борлиги ёки у бундай ғаламус ишларни айнан ўзбек миллатига қарши кимларнингдир ноғорасига ўйнаб амалга ошираётир.

АКВАРИУМ БУВА

Энди сиёсатни пича четга суриб, “аквариум синди” деган гапи учун домла бечорага эртасигаёқ одамлар “аквариум домла” деб ном қўйиб юборганларига қаранг.

Бу воқеъага неча йиллар ўтди, бир кун не кўзим билан кўрайки, ҳамиша кўтаринки кайфиятдаги домла қариб, сочлари оқарган, унинг шаҳар бозорида кўкатлар сотиб ўтирганини кўриб кўзларимга ишонмадим.

Баъзи ўқитувчилар семинар ва йиғинларда гап бермайдиган унинг хушчақчақлигидан бугун асар ҳам йўқ эди.

-Ассалому алайкум домулла, кўринмай кетдингиз десам, бу майсазорга қачон кириб қолган экансизда дедим хазиломуз,

-Ҳа акажон яхшимисиз, пенсиядан кейин ҳам ишлаб кўрдим бўлмади тинчгина, ҳавлимдаги уч сотих бўш жойнинг ярмини теплица қолганига парник қилиб, озгина кўкат чиқариб тирикчилик қиламан,

-Кечирасиз, ака бу ўшанда телевизорда айтган Бразилиянгизга неча марта сафар қилдингиз, тўғрисини айтинг? — Дедим кулимсираб,

-Ёдгор ака қўйинг, шундай гапларингизни, битмаган ярамни тирнаманг – дедилар мот бўлган домулла.

-Хом сут эмган банда эканмизда, телевизорда беш минут чиқмай ман ўлай, бутун умрим вайрон бўлаёзди, хотиним уятдан мени уч ой онасиникига ташлаб кетиб, орага кўп кишиларни қўйиб, зўрға ярашиб олдим.

Тўғриси, микрофонга зўр гапирай деб, ўша куни томоққа озгина ташламаганимда аквариум келармиди эсимга.

Мустақил бўлиб гўр ҳам бўлмас эканмиз, ўша шармандаликдан бир ҳафта ўтмай қарасам одамлар аллақачон тушуниб етган эканлар,

Каримовни роса мақтаганим учун энди, тўғри кўчадан юролмай узоқроқ ташландик кўчадан ёки бўлмаса қоронғи кеч бозор ёпилганда кетаман уйга.

Хар йили курортларга бориб келардим, ҳаммаси тамом бўлди,

Йўланкаси Тошкентда бир-икки кун бўлиб мени ўқитган домлаларимга албатта совға-саломлар қилиб, қайтардим.

Хозир ишонинг 12 йилдан бери, гўзал Ялтани қўйинг? ўзимизнинг Тошкентга бориб келишга ҳамён кўтармай, курсдошларим билан алоқалар умуман узилган.

Яна ҳамманинг оғзида “аквариум домла”,  уятлардан ўзимни осаман, деган кунларим бўлди, менга ҳаммасидан алам қилгани, яқинда хонамда китоб ўқиб ўтирсам, тили янги чиққан неварам менга эркалангани келди десам, “Аквалюм бува, момам чой ичишга чақийдила, юлинг тежйоқ”, деб қўли орқада тиржаяди менга зумраша!

Китобни диванга ирғитиб момасини тергов қила бошладим, Илҳомжонга сен ўргатдингми “Аквариум бува” деб?

Хотиним қаҳ – қаҳа уриб кулгидан зўрға тўхтаб: “Вой ўлмасам, оғайниларингиз сизни доим “аквариум домла” деб чақиришса индамайсиз, шайтончангиз “домла”ни олиб ташлаб, “бува” сўзини, ўзи қўшиб олганини қаранг!

Тўхтанг, бу зумрашангизнинг шумлиги худди ўзингиз эмасми?! Аквалиум буважониси билдизми?

Бир бармоғи оғзида кўзларини қисган, лаблари чўччайиб, айбдорлигидан хижолат Илҳомжон “шустрий” неварасини момаси бағрига босса, кичкинтойга жон кириб иккала кўзларини катта очиб мени кўрдию, бошини момаси кўксига қаттиқ босиб, улар яна хиқирлашни бошлайдилар…

Майли энди бу бир гап бўлса, иккинчи наманганлик замондошимизни қаранг, биров ўргатдими, хотинлариданми ёки, хонободлик Мавлонбой бу фикрни ўзлари топдилармикан, билмай ҳайронман.

“Элим деб, юртим деб” аташиб ва Мустақиллик байрамига аталган марафонининг ташкилотчиси наманганлик 2 нчи гуруҳ ногирони Мавлонхон Тўраев, ўз ўғли Носирхонга ногиронлик аравасини сурдириб, 500 километрдан ортиқ Намангандан Тошкентгача узоқ ва қийин йўлни босиб ўтмоқчи бўлишганлар.

Бу марафондан уларнинг асосий мақсад ва орзулари Наманганнинг Хонабод қишлоғида маҳаллий усталарга 1000 доллар бериб кумушдан жим-жима ясаттирган ўзларининг “подшоҳлик тож”ларини президент Каримовнинг бошларига ўз қўллари билан кийдириб қўйиш бўлган.

Бизлар Сизни Мустақилликнинг 19 йиллиги билан чин юракдан табриклаймиз” отагинам дейишга ошиққан ота бола йўл юрса ҳам мўл юришиб, ўта қийин қарийиб бир ойга яқин муддатда йўл азобини тортиб, ниҳоят пойтахт Тошкенга ҳам яқинлашадилар.

Баъзиларда аравачани суравериб айниқса тепаликларга кўтарилган паллалар дам олишга тўхтаган Носирхон дадасига:

-Дадажон кеча бу “Озодлик” радиосига мақсадларимизни айтиб юбордик, энди Каримов отагинамиз эшитсалар бироз хафа бўлишлари ҳам мумкинда ахир.

-Тентакмисан нимага ундай дейсан?,

-Ўзингиз ўйлангда ахир, бор йўғи 3 кун қоляпди бизни кутиб олиш учун Каримов отагинамиз озмунча ташвиш кўрмайдиларку! — дерди августнинг ҳали ёндираётган баданидаги “ёқимли” тер ҳидига тўйган ўғил.

-Бу ёқда биз, уёқда отагинамиз ҳали карнайчи, кейин сурнайчи, ноғорачиси дегандай яна, қанча мелисалар овора бўлишади дегин ҳали?

-Ҳа да, дада!

-Маладес калланг сенинг кампютер, салгина “Озодлик”ка бирор хафта олдинроқ айтмабмизда эссиз.

-Ота хафа бўлманг, кимсан президент отажонимизнинг бир оғиз сўзларида, Тошкентга кириб бораверишда карнай-сурнайлар чалиниб, телевизорда икковмизни кўрсатиб бўлгандан кейин бизларни, қандай машиналарда олиб кетишарканлар, аравангизни-ку, янгисига алмаштириб беришади, эскисини нима қиламиз буям праблемаку, дада бизга?

-Эски аравачани гапирасан уни ташлаб кетаверамизда, галвас бизга машина беришади, унга права керак ҳали, бировни беришар уйгача ҳайдаб бориш учун. Агардам багажга солиб, бечора дўстим Мамарайимга элтсам қанча савобда.  Хее қизиқсан ўғлим, ҳали сен ўйлагандан зиёда бўлади, байрам куни эрталаб Хонабодликлар телевизорларини қўйиб қарашсалар биз иккимизнинг Каримов отагинамиз ёнларида байрам концертини тамоша қилиб ўтирибмиз-да!

Бизлар учун ахир бундан ортиқ бахт бўладими дунёда, ҳайда аравангни тезроқ етайлик ўша Тошкентингга, анча дам олдинг-ку етар энди,

бундай ширин орзу ҳаёллар узоқ йўлда уларга кўп қувват бўлган бўлса, ажаб эмас.

Ахир “Озодлик”да эшитган муҳлислар ичида ҳаммадан қизиғи Каримовнинг бундай воқеага қандай қараши ва Каримов уларга биттами ёки бор-е, деб икковларига икки машина, яна бензин пулига ўн минг долларни совға қилиб юборса керак, дейдиган муҳлислар ҳам бўлгандир.

Тошкентга яқинлашаётган Мавлонхоннинг “Озодлик”нинг сиз совғангиз учун президентдан нималарни кутаётирсиз, деган саволига у жуда камтарона:  Мен Каримов отагинамиздан ҳеч нима сўрамайман, фақат у кишининг бошларига шу шоҳлик тожини ўз қўлим билан байрам олдидан кийдириб, қайтсам бўлди, деган эди.

Аммо… Наманганлик Мавлонхон ака билан ўғилларининг яширин катта ва ширин орзу ҳаёллари, Тошкентдаги президент девонига келиб бир кун ўтмаёқ саробга айланиб,  улар чил парчин бўлди.

Эссизгина, нима учун ота-боланинг бундай зориқиб кутаётган саҳнаси чиқмади, президент девони олдида кеча куни бўйи кутиб туришган ота-болага бирор кимсанинг эътибори бўлмай, фақат “Озодлик”радиосидангина кечга қўнғироқ бўлди холос.

Наманганлик Мавлонхоннинг довруғи “Озодлик”нинг минглаб Ўзбекистон ичи ва ташидаги муҳлисларига оғизма-оғиз ҳам тарқалган гаплари, анчагина шов–шувга айлангани шубҳасиз эди.

ПАХТА ҚЎЙГАН ПАХТАКОРЛАР

Энди ана шу шов-шувларга сабаб бўлган кичик ва қизиқ бу воқеа тўғрисида эшитганларнинг фикрларига яқинроқ келсак ва умумлаштирганда уларни уч тоифага бўлиш мумкин, аммо менинг ҳаёлимга келмаган яна бошқаларнинг менданда қизиқарли фикрлари ҳам бўлиши мумкинлигини инкор қилолмайман.

Биринчи тоифадагилардан кўпчилиги хе, Каримов отагинангсиз қолгинда сенлар, туққан отангни ота деб, Каримовни отагинам деб, эссиз ўғлингни шунчалар қийнаб, Қамчиқ девони қияларидан қийнаганларинг, одамлар Ўзбекистонда бир йил ишлаб тополмаган 1000 доллар пулни кўкка совуриб, ўзинг ногирон бўлсанг, нима зарур эди сенга шунча азоблар, қабилида фикрлашса керак дейман.

Иккинчи тоифадагилар Мавлонбойга ачининб Мавлонбой ака ўзи Каримовнинг бундай кимлигини 20 йил ўтсада бирор оддий кимсани хузурига қўйиб, у билан очиқ суҳбатлашганини эшитган эдингизми шу кўппакнинг?  Дейишлари ҳам мумкин.

Тўғри сасиган бўлсаям унда хозиргидай бижғимаган мағзава Каримовга пахта қўйиб, ўз севикли қора кўз ўғил ва невараларига Ислом, Карим, баъзилар Абдуғани деб ном қўйиб, машинадан бошланиб, сўнг гилам ва гиламчаларга тушган совғалар олишган эдилар.

Охири бу табаррук номлар кўпайиб ЗАГС идоралари китобларига сиғмай кетганда, маҳаллий ҳокимлар ҳисобидан чекадиганларга “Родопи” деган сигарет, чекмайдиганларга дўконларда сичқон еб тешган красовкалардан фақат тешилган бир пойини совға қилинган эди.

Хозир ишонмасангиз ЗАГС идораларига кириб кўринг, бу табаррук номлар анқонинг уруғи, уларни кундуз шам ёқиб тополмайсиз, Каримовнинг ном нишони ўчган, агар шу Каримов бир бало бўлиб ишдан кетса, ўзбекман деган одам ЗАГСга қараб чопишини кўришингиз мумкин.

Негаки улар ўз фарзанларининг номларини тезроқ ўзгартишга шошиладилар, хуллас бу минг йилликда ўзбеклар Карим, Абдуғани ва Ислом деган номларни умуман ўз тили луғатларидан чиқариб ташлашса керак.

Учинчи тоифачи? Хўв нодон бўлмасанг Мавлонбой, қайси калланг билан шунчалар бекорга овораи-сарсон бўлдинг, ахир сенинг кумуш тожингни у итига ҳам кийдирмайдику, шуни билмадингку!

Керак бўлса унинг неча тонналаб уч тўққиз пробали тиллолари турганда сенинг кумушингга зор қолибдими? Агар бирор кило тоза бриллиант топиб келганингда ҳам у сенга рахмат ўрнинга бу қизим Гулнораники эди, қайдан олдинг деб, ўзингни йўқ қилдириб юбориши хеч гап эмасди.

Менинг фикримча Каримов халқидан қаҳратон қишда айнан ўзбекларга қорни қизғанадиган одамку, у қандай қилиб совуқда электр ва газ берсин, яхшиси ўзи оз газ ва светни ўчириб ташлаб, уни  бегона халқларга сотиб пулларини чўнтакка уриши керак, ўзбеклар қанча қийналишса у хечким йўқ тарафга қараб, қувончи баландликдан тиржайиб оладиган онасидан туғма касали борлигига ҳам ҳали ишонмайсанларми?

Шўринг қурғур ўзи ўқимишли, аммо муҳолифат ва сиёсатдан 72 чақирим узоқдаги кишилар жумладан мен ҳам Каримов тахтдан тушмагунча ватанга қайтолмай шу дарбадарликда ўлиб кетишдан бошқа иложим йўқ.

Сиёсатнинг нонлари шундай “мазали”ки уни еб тўймайсан, умр эса ўтаберади, мазанг қоча бошлайди Каримов эса қуш сутидан ичиб, уни ўн минглаб доллар маош оладиган ўнта дўхтирлари бор.

Уни даволашга ёш гўдакларнинг қони керак бўлса детдомдаги болаларнинг қонидан қуйиб турилгандан кейин, у кундан кун яшариб ғайратга тўлади, Барибир бир кун Азроил унинг ҳам жонини суғуриб олади.

Лекин ундаги оллоҳдан берилган имкон чексизлиги сабабли ҳаммамиздан у кўпроқ яшайди, ўзбек бечора очлигига қарамай, унинг сабр тоқати аз баройи тоғдай экан, мана 20 йил ўтиб ҳам уриб пачоғи чиқарилса ҳам, қамалган ерида ҳам оллоҳга саждани инкор қилмайди.

Минглаб маҳбуслар неча йиллардан бери Жаслиқда номозларини канда қилмайдилар, лекин Каримов ўлмай, улар қамоқдан чиқарилмаслигига имоним комил,

Улар чиққанларида ҳам бирор хафта тирик юрадилар чунки, у ерда хар ўқиган номозлари учун жаллодлардан еган калтак ва уларнинг буйрак, жигарларига тепиб ташқарида хеч қандай дўхтир ҳам даволайолмайдиган қилиб ташлаётгани аниқ.

Правозашитник бўлганим учунми, нима учун шундай ҳамма халқлардан ортиқча исломга севги ва иҳлоси ортиқ бу катта халқининг фарёди 20 йиилдан бери фалаккача етмоқда?

Лекин унинг аҳволига эътибор қиладиган дунёнинг бирор соҳа ва ташкилоти керак бўлса, бу миллатга худонинг ўзи ҳам қарамай қўйганига, жўяли сабаб ва жавобни мен диний уламолардан талаб қиламан.

ЭНДИ ЎЗБЕКЛАР ҲАҚИДА

Ўзбеклар нима гуноҳ қилиб, қандай қарғишга қолибдики, уни урмаган, ўлдирмаган, алдамаган ва хафа қилмаган, аёл ва қизларига зўрлик қилмаганлар ҳатто ўзбекларнинг бир  муштидан пачағи чиқиб кетадиган кечаги қирғизлар ҳам   ўзбекларнинг уйларини ёқиб, ўзларини отиб ташлашларига қандай журъат қилишди.

Қирғизлар ҳам қозоқлар, руслар ва бошқалар бўлмасинлар яхши билишади, ўзбекларнинг айнан ўз президенти Каримовнинг биринчи бўлиб, айнан ўзбекларни жинидан ёмон кўришини, аммо ўзекларнинг ўзларига минг тушунтирсанг барибир жаллодни отагинам деб неча зўр курашадиган кишиларни сотиб турмага ташлаттирган.

Каримов халқимни урушга қўшмадим, деб юксак минбарлардан чиқиб халқига ўзини дўст кўрсатади, аслида эса миллатни қўриқлаши керак бўлган шунча минглаб армияни нега боқасанки, у = миллатни қўриқламаса, ундай армиянинг кимга кераги бор ўзи?

Майли кўнгиллилардан бир ротанинг қўлига автомат тутқизсанг қирғизлардан ўзларининг ўчини олиб уйларини ортиғи билан тиклаб беришга мажбур қилар эдилар.

Биласизларми ООНдаги икки оғиз гаплари учун Ислом Каримовдан миллионлаб анқовлар миннатдор бўлганлардан очликдан санғиб Жанубий Кореяга бориб қолган бир бандагача “Озодлик” радиосидан чиқиб айтганига ўлайми.

Илтимос чуқурроқ ўйлаб кўринг, Каримов шундай ўзбекнинг душманики, унинг калласи яшиндай тез ва теранг ўйлаб иш қилади ва бирор яримгина бизга ўхшаганларгина унинг ҳамма харакатини тўғри англаб кузатиб боради.

Ундан ўлгунча ёмонлик келаверади, аммо у миллатимиз душманларига яхшилик қилиши мумкин, лекин ундан ўзбек учун эиғирдай яхшиликни хеч қачон кутманг, демоқчиман.

Каримов жуда яхши биладики, 75 ёки 100 кишилик бир рота ўзбек солдатининг қўлига автомат берган куни Каримовнинг ўзи тамом бўлади, Ўзбекистон ўз эгасини  топиб, у халқи қўлига ўтгандан сўнггина, озод бўлади холос.

Каримов унда амалини қилиб улгурсагина Минск ёки Масковга қочиб, бироз у ерда жон сақлаши мумкин.

Бир кунмас, биркун келиб уни албатта, ўзбек халқига қилган барча зулмларига яраша жазоланиб, бу халқ ундан ўч ва аламларини олтшт бу муқаррар, минглаб Ватаннинг душмани деб қувилган аслида ватанпарвар биродарларимиз ўшандагина ўз юртларига тўла қайтадилар.

Каримов ҳали бери ўлмайди, гапим ёлғон бўлса қаранглар, Каримов самолёт трапидан тиккага югуриб чиқаётир, мен бўлсам иккинчи қаватга чиқадиган зинапоянинг ярмисидаги майдончада, ўтириб дам оламан десам, йўқ Ёдгор ака сиз ҳам зўрсиз деб кўнглимни кўтарган бўласизлар.

Каримовнинг айтаётган гаплари қаёқдаю, қилаётган ишлари қаёқдалигини яъни унинг ғирт ёлғончи эканлигини очиқ ва дангал англаш учун унинг минбардан айтган харбир сўзлари маъносини тескари тушуниб таҳлил қилмасангиз сиз албатта алданасиз!

Масалан оқ деса қора, оппоқ деса қоп-қора деб тушуниш керак, мана сизга Каримовнинг оддий ва доим қўллаб келаётган алдоқчи шаблони!

Афсусларким унинг шу даражага етган ғирт ёлғонларига бизлар зўрға мингта бўлиб тушунсакда, миллонтамиз унга қўшилиб ҳатто Каримовни мақташгача бораберамиз.

Шунинг учун бизлар ўзбекмиз, бағримиз кенглигидан ким дўст ва душман эканлигини англамай, йўғе ўлибдими, деймиз ўзимиздан қиёс олиб, ўйламанглар Каримов тирик, ёки у амалда экан, бадавлат давлатимиз гадо бўлгани бугун аниқ бўлса, эртага унинг халқи ҳам гадодан адога айланиб, бу кечагина улуғмиз дея гердайган халқимиз адо бўлади.

http://www.turonzamin.org

 

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: