Cаиджаҳон Равоний: ЯНГИ МАШҚЛАР

Ношуд қўй эсанг, кутма тасалли!

ЭҲ, ПЎЛАТОВ
(памфлет)

Эҳ, Пўлатиб, Пўлатиб,
Сендан қилай кимга арз?!
Ол пулингни тўлатиб,
Кимга берган бўлсанг қарз.

Чўзма менга қўлингни,
Сенсиз рисқим терганман.
Юборган лек пулингни
Дилмуродга берганман.

Метрўнўмга ишондинг,
Сўрамадинг кечирим.
Кулфатимдан қувондинг,
Қилдинг турли қочирим.

Лек аравам тортаман,
Сенга йўқдир мужтожим.
Мен каснинг паст сўртиман,
Сен лек буюк мунажим.

Шунчалик буюксан-ки,
Ҳеч ким бўлмас норози,
Хатто, менман десанг-ки
Чингизхоннинг устози!
***
ҚЎЙЛАР
(масал, арузда)

Одамға қўйлар бўлгандин емиш,
Барчаси бир кун қочишган эмиш.

Хур табиатда, боис бўрилар,
Яшашмади лек андак зўр улар.

Зотан, бўрилар қўйларни идбор,
Тинмай беаёв қилишди шикор.

Қўйларда илож қолмай ниҳоят,
Шерга қилишди расмий шикоят.

Низомға кўра “жумлаи ёввой”,
Шер зуд чақирди ялпи қурултой.

Йиғилди барча ҳайвонот аҳли –
Хартумли, тишли, туёқли, шоҳли.

Қўйларга шер сўз берди биринчи,
Деди: “Нима гап, баён қилинг-чи”.

Қўйларнинг айди вакили аранг;
“Ейди бўрилар бизларни, қаранг”.

Калла – почалар кўрсатди талай,
Барча деди тенг; “бай-бай-ю ҳай-ҳай”.

Жирафа дароз йўқотди ўзни,
Фил ҳам баҳайбат ёшлади кўзни.

Шер ҳам кўзида ғазаб ва хазар,
Шум бўриларға ташлади назар.

Чиқди улардин бир бўри сўзға,
Деди батамом қўйлардин ўзға:

“Бизға бу қўйлар қилябди туҳмат,
Ўзлари бизға ёғдирар офат.

Бизни қиришгай бўлишуб ўрда,
Биздин қилишгай кабобу хўрда.

Бизға улардин осуда йўқ ҳеч,
Кўрқиб яшаймиз биз эрта-ю кеч”.

Шу он деди шер: “Хунхора сабу,
Калла-почалар нима, мана, бу?”

Нотиқ бўри лек шу лаҳза шитоб,
Афтини юлуб, айлади хитоб:

“Буларни қўйлар ўзлари еган!
Жуда бу қўйлар муттаҳам экан!”.

Мажлисда турди шовқин ва сўрон,
Пешона қашиб, шер боқди ҳайрон.

Сабулар айтар; “ҳақдур бўрилар”,
Ўтхўрлар айтар; “қотилдур улар”.

Мунозара хўб фалакка чиқди,
Гап талашиб мор маймунни чақди.

Мутоифалар тутмасди тартиб,
Кескинлик асру борарди ортиб.

Деди шер охир: “Жим бўлинг омма!
Яхши эшитсун сўзимни ҳамма!

Мураккаб экан ушбу масала,
Тузиш керак бир нуфузли гала.

Тез кунда буни биз қиламиз хал,
Тафтиш этамиз ишни мукаммал.

Қилурман ўзим буни назорат,
Ёрдам сўраймиз, бўлса зарурат.

Қўйларимизға бор гапим айтар,
Алар кейинроқ ортига қайтар.

Анжуман эса бугунги ёпуқ,
Тарқанг урушмай, дўстона, ёвуқ”.

Шундай қурултой тугади ушбу,
Сўнг этди давом мундайин иш бу:

Мағфил тугогач қўйлар қолибди,
Андак шер аввал гапга солибди.

Тарқагач аммо хайвонот аҳли,
Ажратти шер бир қўчқорни шоҳли.

Қолганлариға кўрсатди ўтлоқ,
Деди: “Шу ердин тарқашма йироқ”.

Қўчқорни кейин ейишга тушди,
Қўйлар узоқдин қараб турушди.

Нимта бўлиш чоғ баради қўчқор:
“Дунёға лобам қилмади ҳеч кор!”
***
Якунлагандим масални шундек,
Лек бўлди даркор илова жиндек:

Қўшнимнинг ўсмир қизи Шакарой,
Ўқуб масални, деган эмиш: “Вой!”.

Тафсилидин лек қилдимки фаҳим,
Қўйларга қизча қилмабди раҳим.

Холбуки, руҳим чўкди-ю бир оз,
Лек Шакаройға қилмам эътироз.

Қизча масалға қўшибди мазмун;
“Ўлмадимикин, деб, ҳали маймун”.
***
Ки якун этдим мундек масални:
Ношуд қўй эсанг, кутма тасалли!
***
10 10 2010
Андижон

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: