Дилмурод Саййидни унутманг!

Бизнинг кўпчилик ҳуқуқбонлар, мустақил казо -казолар учун ҳукуматга қурбонлик бериш ва ортидан озгина кампаниябозлик қилиб, сўнг унутиш одатий тус олгани ҳақида бугун айтилаётган йўқ.Бирмунча муддат аввал таниқли адиб Дилмурод Саййидни режим билан тенгсиз курашга солиб қўйиб, сўнг у панжара ортига ташлангач , гўё ҳимояга отланганлар оз вақт ўтмай уни унутган кўринадилар.

Сабаби, бугун озодлиги сўралаётганлар рўйхатида унинг исми шарифи учрамаяпти.Ваҳоланки бугун озодликка чиқиб, осойишта ҳаёт қўйнига шўнғиб кетганларнинг кўпчилиги ҳимояси учун у ўз сўзини қатъий туриб , бонг уриб айтганди.

Айтмоқчимизки, зулм билан юзма-юз қолаётган Дилмурод Саййид каби ватанпарвар, халқпарвар, эркпарвар, ҳақпарвар ижодкор озодлиги учун сўзингизни аяманг!
Зеро, у кун келиб сизу бизнинг лоқайдлигимиздан ўкинмасин.

“Замондош” таҳририяти.

* * *
Тириклай ўлдирди ёлғончи очун,
Тириклай сўйдилар маккор ошналар.
Тириклай кафанлаб кўмдилар у кун,
Тирикнинг қонига ўчлар – ташналар.

Зорларим кутдилар, менда зор йўқдир,
Менда исён яшар, яшар интиқом.
Кўзларим бепарво, юрагим чўғдир.
Вужудим жизғанак – оташ батамом!

Нигоҳимдан ўкинч тилади ғаним,
Қаддимни эгмоққа жон чекди қози.
Дунёда яшаб мен ёлғиз топганим –
Шу ғурур ва бир сўз – Ҳақнинг эъзози!

Тириклай сўйдилар, тирик кафанлаб,
Тириклай кўмдилар дўст ҳам, ғаним ҳам.
Манқуртлар – ҳассакаш, турар “Ватан!”лаб,
Тириклай кўмилди… оғриқларим ҳам!..

ДИЛМУРОД САЙЙИД

22.08.09 йил.
84-к., 7-ТҲ. Каттақўрғон.

zamondosh.com

3 Responses

  1. Men Yusuf JUMA hamda Dilmurod Saidni ozod etilishini so’rayman .

  2. Ассалому алайкум дустлар!
    Дилмурод Саид хеч качон унитилгани йук, унитилмайди хам. Бизлар, яъни ичкаридагилар кулимиздан келганча харакатни килаяпмиз. Шу ун кун ичида, на факат Дилмуроднинг,Норбой Холжигитов, Алишер Караматовларнинг холидан хабар олинди. “Ундай килиш керак, бундай килиш керак” деган жозибали таклифлар килиш купайиб кетди. Ишдан булса дарак йук. Канадада йигилиб олиб, такадек сакраб уйинга тушишдан кура кура, минг озоб чекиб ётган дустларимизнинг оилаларига 4-5 сум юборилганда эди, буни иш деса булур эди. Афсус. Ёзаман десам гап куп.Бахтиёр Хамро.

  3. BAHTIYOR AKA JUDA ORINLI ETIROZ BILDIRIBDI.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: