Сатира: Нофизийдан нома (48)

48.ОЛИМХОННИНГ ОЛМАСИ

Ҳов, Анҳорнинг соҳилидаги тепаларда тумшайиб турганлар уят нималигини билмаганлари учун уялиб кетаман. Ўша тупроқ тепаларда уятнинг уяси портлаб кетган. Ўрнида ўпирма чуқур пайдо бўлиб, ҳаммомларнинг сассиқ сувидан тўлган кўлмакнинг ҳиди ООНгача етиб борди. Нега БМТ деб ёзмайсан, деб даҳанаки дакки берманг. Биз учун ҳали ООН! Борсак шариллатиб урусча гапириб ташлаймиз.

Гап бунда эмас, гап унда. Унинг ичини мита босган. Тозалайдиган одам ҳам йўқ. Тозалайдиган дори ҳам. Дори порига айланиб кетди. Ҳамма ёқ пори.

Бўлди поридан борига ўт деяпсизми? Бори пори… Порининг ичида қолиб кетганмиз. Юзталик юзимиз, башариятли башарамиз кўринмай қолган. Виждон ҳақида эса эслатиб ҳам ўтирманг. У илгариги замонлар эди, виждонни жиғилдон дер эдик. Бугун энди виждон виж-виж дон бўлган. Қурт босган. Мита босаган дон!

Шундай бўлмаса, нима дейишимизни билишимиз керак-да.  Мана, ўтган ҳафта ООНнинг каллакиланган калта шохига чиқволиб, Қирғизистонда халқаро текширув ўтказишни талаб қилдик. Янги гап эмас. Ҳаммма шу гапни айтаяти. Ўша падарлаънати июндан бери шу гап айтилмоқда. Фақат бизнинг мита босган парламон бу гапни кеча айтди. Чунки нариги тепадаги омборхоннаинг эгаси бу гапни ООНда айтгандан кейин булар жим турса, етти ойлик боласи тушади-да.

Мени халқаро текширувга қарши экан, деманг. Бу аллақачон бошланиб, аллақачон тугатилган ҳам бўлиши керак эди, деган гапни қозиққа қоққанман. Лекин гапни гапирганда ойнага ҳам қараш керак. Оғиз бор деб оғритавериш ҳам ярамайди. Халқаро текширувни ҳамма талаб қилсин. Бутун дунё талаб қилсин! Бўлмаса фашистларни тўхтатиб бўлмайди. Жазоланмаган фашист урусиятдаги каби “нашист”га айланиб, ҳукуматни эгаллайди. Ана ундан кейин қирғинни кўрасиз!

Менга ёқмагани, талабни Ислом ота айтиб, парламон ҳам унинг орқасига ўтиб, хор бўлгани. Нега ёқмади деб ёқамни йиртманг. Андижонда қон шариллатиб тўкилганда бутун дунё халқаро текширув ўтказилсин, деганди. Ислом ота билан парламон бировнинг ички ишига аралашиш мумкин эмас, деб ҳамманинг этагини йиртиб, энасини элликқалъадан кўрсатган эди.

Шуни эслаб, Ислом ота ва парламоннинг “Текширилсин!” деган гапи қулоғимга “Текширилмасин!” деб урилмоқда. Айтганимни қил, қилганимни қилма, деган гап ўтган асрда ўзгарган. Айтганимни қилма, қилганимни қил – Ислом отанинг  йўли бу. Ўзига хос ва ўзига мос! Бу Амир Олимхондан қолган йўл. Олимхон олма отиб, битта қизни танлаб, иши битгандан кейин уни сипоҳларига ҳадя қилган. Ўша метод. Олимхондан отахонга қолган меърос!

Обама ҳам шундан уялганки, отахонни отиб юборди, Олимхоннинг олдига!

…Олмани отдим отганга,
Ёлғондан йиғлаб ётганга…

Нофизий,
Тошкент.

One Response

  1. Haqiqatadan ham Andijonni tekshirishga qarshi chiqqan odam endi bunaqa desa ishtonsizning tizzasi yirtiqqa kulgani kabi bularkan. Lekin Karimov xalqaro tekshiruv bo’lsin desa qirg’izlar uni maqtavotti. Bu ularning Karimovning ustidan kulganimi?
    Nofiziy ijodingizga baraka!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: