Сатира: Нофизийдан нома (47)

УЗРПР

Америкaнинг норасмий тили-СЛАНГда президентни “ПОТУС” дейишади. Бу президент расмий мақоми номи(President of the United States)нинг қисқартмасидан келиб чиққан. Президент рафиқасини эса “FLOTUS”(First Lady of the United States ) дейишади. Бу энди Слангдан чиқиб, расмий тилга ҳам кўчиб улгурган. Бизда ҳали “Сланг” деган иборанинг ўзи йўқ. Слангни ҳам, Аргони ҳам, Жаргонни ҳам- хуллас ҳаммасини аралаш-қуралаш қилиб, “Жаргон” деймиз.

Кимдир тилимизга “Сланг” иборасини олиб кирмаса, балки “Жаргон”дан нарига ўтмай юраверишимиз ҳам мумкин. Мен тилимиз ҳақида диссертация ёқламоқчи эмасман, балки янги битта сўзни ихтиро қилмоқчиман.

Бизда президент мақомининг расмий номи – “Ўзбекистон Республикасининг Президенти”. Шундан “ПОТУС”га ўхшатиб, бош ҳарфлар ҳисобига битта сўз ясашимиз мумкинми, мумкин. Бу билан ўн йилда битта дарахтни тежаб қолган бўламиз. Яъни учта сўз ўрнига битта сўз ёзилаверса, қоғоз тежалиб, охир оқибатда битта дарахт омон қолади. Лекин бизда эмас, ҳув Урусиятда. Билиб турибман, миллионта дарахти ёниб кетдику, энди сиз биттасини тежамоқчимисиз, деяпсиз. Падарига лаънат, ҳатто дарахтдан гап очсанг ҳам урусга бориб тақалади, янги сўз ясайман десанг ҳам.

Мана, ихтиромизни бошлаб, “Ўзбекистон Республикасининг Президенти”дан янги сўз ясаб кўрайлик. “ЎРП” десангиз сўз бўлмайди, партия бўлади. “ЎзРП” десангиз ҳам нимадир етишмайди. Балки “Президент” сўзининг иккинчи ҳарфини ҳам қўшиб “ЎзРПр” десакми? Буни халқаролаштириш ҳам керак. Дунёда “ў” ҳарфимизни “у” деб ёзишади. Демак, янги сўзимизни “Узрпр” деб ёзишади ва ўқишади. Ҳа, энди дунёга мослашиш керакми, керак! Мана лотинга ўтамиз деганда тилимизнинг ҳамма қоидалари қийратилиб, суннат қилиниб, дунёга мосланди-ку? Демак, мумкин экан. Ҳалолми ҳаллол!

Шундай қилиб, “Узрпр” (талаффузда чўзиброқ “узурпур”) деган сўзни ясадик. Танишга ўхшаяти-а! Отангизга балли! Ҳали ҳам урусча эсингизда. Айтдим-ку, ҳатто дарахтнинг шохи шитирласа ҳам урусча мусиқа чиқади деб. Бу ҳам урусчадаги “узурпатор” сўзини эслатади. Руслар “узурпатор”ни Слангда қисқароқ қилиб, “узрпр” дейишади. Агар Ожеговнинг луғатини очиб қарсангиз, “узурпатор” дегани ҳукуматни ноқонуний тартибда эгаллаб олган одамнинг сифати эканлиги ёзилган.

Қалай? Жаа, мос тушди-а? Демак, ўзбек Слангида ҳам янги сўз пайдо бўлди. Табриклайман. Энди “Ўзбекистон Республикасининг Президенти” деб оғизни чарчатиб, уруснинг қоғозини беҳудага сарфлаб юргунча, қисқа қилиб УЗРПР десангиз, олам гулистон. Кўнглингиз равшан тортади.

Иннан кейин, ҳақиқатни айтиб, енгиллайсиз.

Иннан кейин, сизни биров айблай олмайди. Америкадаги анъанадан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг Президенти” сўзларини қисқартиб айтаяпсиз.

Кашфиётим ўзимга жа ёқди, сизга ҳам ёқиши мумкин, лекин жаноб УЗРПРга-чи?

Нофизий,
Тошкент.

One Response

  1. Salom Nofiziy! Sizga qoyil qolaman. Doim tesha tegmagan gaplarni topasiz. Yo’q degan bilan o’zingiz Slang degan so’zni ham o’zbek tiliga olib kirdingiz. Tilimiz boyigani yaxshi. Ruslar uni talaffuziga qarab Sleng deb olishgan. Bizda qanday yozilsa shunday o’qigan yaxshi.
    Tez-tez yozib turing!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: