Сатира: Нофизийдан нома (46)

”МАМА РОЗА”га

“Мама Роза”нинг чет элликлар билан учрашувини дилбезордан кўриб қолдим. У қирғинни ёритган дунё матбуотидан норози экан. “Бир томонлама ёритилди ва бу халқимизнинг ғазабига сабаб бўлмоқда” деди.

Шу учрашувда у чет элликларга қўлбола тайёрланган китобсимон бир нарса берибди ва “дунёда ўзбек шовинизми ҳам бор” деган гапни уқтирибди. Унинг китобсимон нарсасида дунёдаги ўзбеклар унга ёзган мурожаатлар, мақолалар, шеърлар, ашулалар ва ҳатто изоҳлар ҳам тўпланган эмиш.

Нима эмиш, ташқаридаги учинчи кучлар Қирғизистондаги ўзбекларни мустақиллик, автономия талабини олға суришга мажбурлаяти, уларни қурол олишга, қасосга чақираятимиш. У тўплаган нарсаларни ўзбек тилидан қирғиз ва инглиз тилларига таржима қилиб тарқатибди.

“Мама Роза”нинг СНБсига кўра, бу ҳаракатлар олдин ҳам бўлган ва энди авжга чиқибди.

“Мама Роза”нинг Ташқи ишлар вазирлиги эса, бу ҳақда керакли жойларга нота ҳам берибди.

Чет элликлар бунга қандай қарайдилар, билмадим. Аммо менда шубҳа пайдо бўлди. Ўзимиздан биламан. Иккита мухолифатчини уриштириб қўйиш учун уларнинг ёзган услубига ўхшатиб номаълум ном билан иккита изоҳ ёзилса, бас. Улар дарҳол жиққа мушт бўладилар. Буни бизнинг СНБ интернет пайдо бўлгандан бери ишлатади. Шунинг учун ҳам бизнинг мухолифат парча-парча бўлиб кетди.

Қовун қовундан ранг олади деганларидек, қирғизнинг СНБси ҳам ўзбекча сайтлару электрон адресларни бомбардимон қилган бўлса-чи? Ўзимизнинг бир иккита нўхат шўрва ичволиб “қарс -қарс” қўйиб юборадиганлар ҳам бор. Улар ҳам билиб- билмай ёрдам беришган бўлишса-чи?

“Мама Роза” учун президентлик ўрни керак бўлганда интернетда қанақа жанжал бошланди? Эсингиздами? Ўшанда ҳам бир-бирини сўккан, қирғинга чақирган гаплар қайнаб кетди. Кейин тақа-тақ тўхтади. Сўнг Референдум ўтказиш керак бўлди. Унинг олдидан ҳам “Сартга ўлим,” “Қирғизга ўлим” деган гаплар вижиллаб кетди. Айниқса, русча сайтларда. Балки СНБнинг ҳов тепадаги бешиктебратар устозлари ҳам иш ичида бордур? Ким билсин? Учинчи куч бўлиши мумкин. Ислом ота ҳам айтгандику, учинчи куч бор!

Хуллас, буларни ўйладиму юрагим орқага тортиб кетди. Чунки яқинда парламент сайловлари бор. Шундан кейин ҳукумат нимжон коалицияга айланиб қолса, бу сайловлар ҳар йили такрорланавериши мумкинда-да. Ишқилиб, Худо сақласин! Бу “Мама Роза”га президентлик курсиси ёқиб қолса нима бўлади? “Ўзбек шовинизми” деган баҳонасини ишга соладими, яна?

Ҳой “Мама Роза”нинг СНБси, ўзбек сайтларини ўқиб, ҳамма нарсани тўплар экансан, демак буни ҳам ўқияпсан! Ўша “мамахон”инга айтиб қўй, у бир кун ўлиб – чириб кетади, лекин ўзбек билан қирғиз яна бирга, ёнма-ён яшаши керак. Ўзини тийсин! Ёки вамперга айланиб қолдими? Ундай бўлса, ўзбекдан кейин сизларнинг ҳам қонингизни ичади, ҳали.

Илоҳим адашган бўлай!

One Response

  1. Nofiziy yahshi odam juda.Hajviy usulda yozganlari odamni kuldiradi, uylantiradi, gamgin qiladi…
    Rostini aytsam bazida qupol ishlatilgan suzlari yoqmidi. Ha endi usulda bu ham kerak deyman uylab.
    Haqiqat shunaqada aslida, uni achchiq tomoni ham shirin tomoni ham bor…
    Agar biror tomonidan kuz yumsang muvozanat buziladi.

    “Mama Roza” ni harakatini men ham diqqat bilan kuzataman…
    Bir narsaga amin buldimki, ozmi-kupmi SSSR davrida katta-kichik kursida utirgan odamdan yahshilik umid qilish befoydaga uhshab qoldi…

    Evoh, yillar utib nima bularkin deyman bazida, u vaqtlari hech bulmasa ideologiya bor edi, kupchilik chin dildan ishonardi, hech bulmasa hayolanda.
    Hozirchi, oqibati nima bularkin-a?

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: