“Туронзамин” почтасидан

Эркин Саксонов кимнинг эркатойи?

(ёхуд,  Ўзбекистонда пул муомаласи буйича янги ихтиро «ЧЕК» ҳакида)

S.Qurbon va N.Novbo'riev ish ustida

S.Qurbon va N.Novbo'riev ish ustida

2007 йил Эркин Саксонов «Накурт» К.Ф.Й га раис булиб ишга келганидан ажойиб киликлар ва янги «ихтро»ларни хаётга тадбик эта бошлади. «Накурт» кишлоги тогли худудда жойлашган. Бошиданок уни раис сифатида олиб бораётган ишларидан норози булиб 9 нафар фукаролар Самарканд вилоят Пойарик туман прокурорига шикоят аризаси ёздик.

Туман прокурори нима учундир текширишни туманнинг молия булимига юклабди. Молия булимидан текшириш учун Р. Мухаммадиев келибди. К.Ф.Й га чакиришди. Бордим. К.Ф.Й раиси хонасида учрашдик. Аризачилардан Б. Шакаров хам чакирилган экан. Шулар гувохлигида Э. Саксонов менга караб «Ёздингми? Ёзган кулингни уриб синдираман» дея дук ура бошлаб бизларга нисбатан тазйикни бошлаб юборди.

Бу зуравон узига хон куланкаси майдон. Билган зуравонликни хали хам давом эттирмокда. Бу зуравон махалламизда хохлаган кишини уришиб, дук-пуписа килиб хонасидан чикариб юбора олиши мумкин. Бу зуравоннинг жиловини тортиб куядиган хали хам топилмаяпти.Saksanov cheki

Э. Саксанов ДТ Халк банкининг Пайарик тумани булимининг 069шт 2008 йил 11 августидаги буйругига асосан, банкнинг 034 шахобчасига бухгалтер назоратчиси этиб ишга тайинланган. Шу сабабли «Накурт» К.Ф.Й да болаларнинг нафакисини ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам пулларини баъзан эса карилик нафакаси солинган пластикларни шахсан узи олиб келиб таркатади.

Э.Саксонов хафтада бор йуги икки кун (агар ёкса) ишга келади. Сешанба ва жума кунлари. 15-20 км босиб, ёш болаларини уйида колдириб келган 50 – 60 нафар аёллар куни буйи оч-нахор К.Ф.Й биноси олдида сарсон кутиб утиришади. Раис келмаса яна пиёда кайтиб кетишади. Кишлокдаги Б. Шакаров 75 ёшли кайнонаси Ражабова Чинни онанинг 2009 йилги ноябр, декабр ойлари нафака пули ололмасдан овора булгани, буни суриштириш учун туман марказига 50 км йул босиб туман ДТ.

Saksanov cheki

Saksanov cheki

Халк банкига бир неча бор борганлигини хар гал Халк банки бошлиги Пулатовга учрашганда «Албатта. Эркинни топиб айтаман олиб бориб беради» деб ваъда берганлигини, нафакадан дарак йуклигини, хатто бошлиги булган Пулатов хам буйсинмаслигини бошлик Э. Саксоновга сузини утказмаслигини айтиб ачинади.

Эркатой Э. Саксонов ишга хар доим маст холда иш жойига келишига нима дейсиз? Хушёрлигидан ширакайфлиги купрок. Хаммасидан ошиб тушгани, Узбекистон буйлаб Эркатой Э. Саксонов ажойиб ихтиро уйлаб топиб хаётга тадбик этди. Бу ихтиросини махаллий халк Саксановнинг «чек»и дея атайди. Бу чекнинг маноси куйидагича; Болалар ва кам таъминланганларга бериладиган нафакаларнинг, яъни пулнинг микдори ва фоизи ёзилган оддий когоз парчасидир.

Хулласи раис «Чек» ёзиб беради (Чекнинг нусхаларидан алохида берилмокда). Хохламаган кишисини уришиб, дук-пуписа билан хонасидан хайдаб чикара олади. Ёки чек ёзишга «Когоз тугади» деб ишини тухтатиб жунаб колади. Уни хафталаб баъзан ойлаб кутиб утирганлар кизиктирмайди.

Айни кунларда хам 2 ва 16 ёшли болалар нафакаси ва кам таъминланганлар учун моддий ёрдам пули урнида суратда курсатилган «Чек» июн ойи учун таркатилмокда. Эркин Саксонов таркатаётган бу «Чек»ни ахоли каерга ва кимга олиб боради деган табиий савол тугилади. Ахоли бу «Чек» ни узларига якин, Эркин Саксоновнинг кариндошларидан булган магазинчиларга олиб бориб беришади.

Масалан «Кизилолма» кишлокчасида Э.Саксоновнинг хотини, «Ботмон» кишлокчасида синглиси Сайёра, «Довтепа» кишлокчасида эса куёви Рустам буни давом эттириииши мумкин ва магазинда ишлайди. Одамлар мажбур «чек»ни шуларга олиб боради. Чунки, туман марказидаги магазинларга бу «чек» утмайди. Шу сабабли ахолии юкоридаги магазинлардан икки баробар кимматига гуруч, ун, ёг олишади. Бошка нарса олмайди. Олишга нарса булмаса пул уша магазинда колаверади.

Эркин Саксоновнинг бераётган шахсий «чеки» билан савдо килаётган бу уддабурон «тадбиркор» савдо булинмалари каерга аникроги кимга карашли?

Бу савдо дуконлари туманннинг эркатой булган Э. Саксоновнинг укаси Уткир Саксоновга карашлидир. Аслида Эркин Саксоновнинг эркалигини тумандагилар шу Уткир Саксоновнинг хурмати («пуллари» десак тугрирок булармиди?) учун хам кутариб юришибди.

Уткир Саксонов мана неча йилдирки Пайарик туман савдо булимини бошкариб келади. «Савдо» бу маблаг дегани. Туманни инсон танаси деб олсак, пул кони-ку. Купчиликнинг айтишига караганда пайарик туманида айланаётган пул шу Уткир Саксоновники эмиш. Бу канчалик хакикатга тугри булмадиму лекин савдо дукондаги махсулотларнинг икки баробар киммат нархда сотилаётганлигига караб шу пуллар Уткир Саксоновга бориб тушаётганлигини инобатга олсак тугри булиб  чикади менимча.

Шу сабабли хам туманнинг барча рахбарлари бу эркатой аканинг барча ноъмакул киликларини кутаришмокда. Тугрироги айбини ёпмокда. Биз бир неча бор туман вилоят, республикага арзнома ёздик. Бирок текширишга келганлар бизнинг узимиздан айб излашаяпти.

Билмадик Уткир Саксоновнинг «хурмати» учун эркатой аканинг айблари качонгача хаспушланади ёки бекитилади. Тогли худудда жойлашган бу КФЙ даги махаллий хукуматнинг эркатойлари ака-ука Эркин ва Уткир Саксоновларни жиловлайдиган кимса бормикан ё ?

Нори Новбуриев. (Норбобо),

Узбекистон Инсон хукуклари жамиятининг Самарканд вилоятига карашли «Накурт» кишлоги булими раиси.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s