Абдилло Тожибой-ўғли

Масъулиятли бўлишга чақираман!

Ҳақиқатдан ҳам Қирғизстонда бўлган ва ҳозиргача давом этаётган мутҳиш ҳолат, тинч аҳоли этник ўзбекларни тўғридан-тўғри қирилиши, ҳозирдаги Ўрта Осиёда ягона деб ўзига оро берган Ўзбекистон ҳукумат ва президенти ҳам мана бундек вазиятда ночор ҳолда қолиши ва у на фақат кўшни давлатлардаги ўзбек қондошларни, қолаверса, ўз юртидаги фуқаролари бўлмиш ўзбекларнинг ҳам хар қандай қирғинлардан муҳофаза қила ололмаслигини исботлади.

Мен шундек ҳисоблайман, Республикалар ичида бундек миллатлараро тўқнашувларга сабаб хар бир юртнинг ичидаги олиб борилаётган нотўғри сиёсатлар оқибатида халқларнинг орасида кўплаб низоларни келтириб чикараётир.

Тарихдан биламиз армия ва милиция, 1917 йилда Россияда бўлиб ўтган инқилобдаги илмга эга бўлмаган ишсиз кишилардан тузилган ёки ёлланганлиги бўлгани сабаб у ерда шулар томонидан тинч аҳолини тунашлар ва босқинчиликлар ривож топган эди. Қирғизстонда ҳам у ердаги ўзбекларни айнан армия ва милиция ҳодимлари томонидан таланган бундек ҳолат хар бир Ўрта Осиё Республикаларида ҳам бўлмаслигига кафолат бера олмаймиз.

Бу дарс фақат биргина Ўзбекистон учун эмас, қолаверса, олдинги Совет Иттифоқи таркибида бўлган Ўрта Осиё Республикалари ҳукумати ва президентларига ҳам сабоқдир, чунки бундек миллатлараро ўзаро қирғин бирон –  бир Республика ичида бўлиб қолса бирон – бир, шу юртни на ҳукумати ва на унинг рахбари буни олдини ола-олади.

Истардим, йўқ талаб қилардим (ўз-ўзидан савол туғилади, сен кимсан талаб қиласан деб – мен шу юртда яшовчи бир инсонман, ўзини президент деб атаган И. Каримов эса ҳокимиятни зўравонлик билан босиб олган бир шахс) Ўрта Осиё Республика ҳукуматлари ва президентлари айниқса Ўзбекистон ҳукумати ва унинг рахбари бошқа Республикаларга нисбатан сиёсатини тубдан яхши тарабга ўзгартирсин.

Чегаралар очилиб, интеграцияни тўлиқ амалга оширилса, ўзаро бир – бири билан борди келди қилинса, қўни – қўшни, қариндош-уруғликни тезда тикланса, Қозокстон Президенти Нурсултон Назарбаев томонидан кўтарилган энг долзарб таклиф, Ўрта Осиё Республикалар Иттифоқини ташкил қилиш масаласини тез кунларда кўриб чиқилса мени имоним комилки бу иттифоқдош давлатлар ўртасида ҳеч қандай миллатлараро низоларга ўрин қолмайди.

Мустақил таҳлилчи « Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун» жамоат бирлашма рахбари, 2007 йилдаги сайловида ўз номзодини президентлик кўрсатган Абдилло Тожибой-ўғли.

18.07. 2010 й. Тошкент, Ўзбекистон.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s