Тарихдан лавҳалар

Ўрта Осиёнинг советчасига парчаланиши

Маълумки, Ўрта Осиё ҳудудида қадим-қадимдан тили, дини, тарихи, маданияти, анъаналари бир-бирига жуда яқин ва муштарак қардош ва қондош халқлар яшаб келганлар. Бу ерда истиқомат қилган ўзбеклар, туркманлар, тожиклар, қозоқлар, қирғизлар, қорақалпоқларнинг хўжалик ҳаёти, турмуш тарзи, удумлари ҳам ўхшаш бўлиб, шу муқаддас она заминни ўзларининг асл Ватанлари деб билганлар.

Бироқ, афсуслар бўлсинки, пихини ёрган Совет ҳокимияти арбоблари тарихан бир ягона ҳудудда яшаб келган биродар халқларни бир-биридан ажратиб ташлаш, уларнинг бирлашиб, ягона давлат тузишларига изн бермаслик учун бутун чораларни ишга солдилар. Бундан кузатилган бош мақсад – ўлка халқларининг бирлашувига, ўз истиқлолини ва истиқболини биргаликда бунёд этишига йўл қўймаслик ва шу асосда Марказнинг бу ердаги ҳукмронлигига, социалистик қайта қуриш жараёнининг авж олишига кенг майдон яратиш эди.

Шу мақсадда Туркистонни миллий ўзига хослик, тил бирлиги асосида бўлиб ташлаш ғояси илгари сурилди. Марказ иродасини бажаришга даъват этилган Туркистон ишлари бўйича махсус комиссия – Турккомиссия зиммасига ўлкада миллий давлат чегараланишини ўтказиш ва шу асосда бу ҳудудда бир қатор совет миллий ва мухтор республикаларини ташкил қилиш вазифаси юкланган эди.

Марказ мўлжаллаётган миллий сиёсат мазмуни, моҳиятидан хабардор бўлган Туркистоннинг илғор зиёлилари, узоқни кўра билган донишманд арбоблари ўлка бирлиги, яхлитлигини, унинг қардош халқлари жипслигини зўр бериб ҳимоя қилишга уриндилар.

Бироқ ўлка жиловини қўлда маҳкам тутган большевик мутассадилар уларнинг ҳаққоний фикрларини ҳисобга олмадилар. Бугина эмас, ягона ва мустақил Туркистон ғояси учун курашган ватанпарвар кучлар, миллий зиёлилар миллатчиликда, туркпарастликда ва совет ҳокимиятига қаршиликда айбландилар.

Шундай қилиб, Ўрта Осиёни миллий – худудий жиҳатдан алоҳида республикаларга бўлиб ташлаш масаласи бир неча бор Марказда, Туркистон, Бухоро, Хоразм республикаларида, уларнинг Компартиялари пленумларида, шунингдек уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб турувчи орган – РКП(б) МҚ Ўрта Осиё Бюроси Пленумида муҳокама этилиб, маҳаллий халққа кучли босим ўтказиб борилди.

Шу билан биргаликда 1922-1923 йилларда ерли миллатларнинг бир қатор раҳбар ходимлари совет ҳокимиятининг Туркистон, Бухоро ва Хоразм республикаларида олиб борилаётган миллий сиёсатига очиқдан-очиқ норозилик билдира бошладилар. Аммо уларнинг фикр-қарашлари нотўғри топилиб, ўзлари фаол сиёсий ҳаётдан четлатиб борилди. РКП(б) МҚ, унинг Ўрта Осиё Бюроси Туркистон, Бухоро ва Хоразм Компартиялари фаолиятига тазйиқ ўпсазиб, миллий – худудий чегаралаш ўпсазиш сиёсатини маъқуллаб, қарор қабул қилишларига эришиб борди.

Миллий-худудий чегараланиш масаласи 1924 йил 5 апрелда РКП(б) МҚ Сиёсий Бюросида, 11 майда РКП(б) МҚ Ўрта Осиё Бюросида кўриб чиқилди. Унда Ўрта Осиё республикаларида миллий чегараланиш лойиҳасини тайёрловчи махсус комиссия тузилди. Лойиҳа РКП(б) Ўрта Осиё Бюросининг 1924 йил 2 июндаги йиғилишида муҳокама этилиб, асосан маъқулланди.

Бундан норози бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари, хусусан Хоразм республикасининг бир гуруҳ масъул ходимлари, чунончи, ХКП МҚ котиби Одинаев, ички ишлар нозири Абдусаломов, Туркистон ва Бухоро вакиллари: Хўжанов, Асфандиёров ва бошқалалар ягона Туркистонни бўлиб ташлаш мақсадга мувофиқ эмас, деб эътироз билдирдилар. Шунингдек, 1924 йил 8 майда РКП(б) Марказий Қўмитасига «Хоразмда миллий масалани ҳал этиш тўғрисида хат» келиб тушди. Бу хатда ҳам Хоразм республикасини бўлиб юбориш мақсадга мувофиқ эмас, дейилган эди. Ҳа, ўлка халқлари миллий чегараланиш сиёсатига қатьиян қарши эдилар, бироқ маҳаллий халқларнинг талаб ва таклифлари инобатга олинмади. Аксинча, 1924 йил 12 июлда РКП(б) МҚ Сиёсий Бюроси «Ўрта Осиё республикаларида миллий чегараланиш тўғрисида»ги масалага яна қайтиб, уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.

1924 йил 25 сешябрда РКП(б) МҚ Сиёсий Бюроси, 9 ва 11 октябрда РКП(б) Марказий Қўмитаси бу масалани кўриб чиқиб, миллий чегараланшшш расмийлаштиришни мақсадга мувофиқ деб топади. Бу қарор 14 октябрда СССР Марказий Ижроия Қўмитаси томонидан ҳам маъқулланади. Шу тариқа, Совет хукумати, РКП(б) МҚ ва унинг жойлардаги маҳаллий ташкилотларининг 1920-1924 йиллар давомида Ўрта Осиёда олиб борган, халққа катга ваъдалар беришни кўзда тутган «ленинча миллий сиёсат»ни ҳаётга тадбиқ этиш бобидаги амалий ишлари якун топди. Ниҳоят, 1924 йилнинг 27 октябрида бўлиб ўтган СССР Марказий Ижроия Қўмитаси II-сессиясида Ўрта Осиёда миллий давлат чегараланиши ўтказиш тадбирлари тўла маъқулланди.

(ДАВОМИ БОР).

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Tarix saboqlari, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s