Саиджаҳон Равоний

САРТ ЭМАСМИЗ
Юлдуз Усмоновага қўллов

Қочди илҳом, қуриди сиёҳ,
Қалам синди, иштиёқ сўнди.
Дилим саҳро, сувсиз, бегиёҳ,
Барча нарса ҳарён – чиқинди:

Xаёлимда Ўш, Жалолобод
Олов ичра, хунрезлик ичра.
Шўрлик элим қилади фарёд;
Баттол буғу, лаънатга учра.

На инсофи, на иймони йўқ,
Қилмас таъсир ҳеч унга гап-сўз.
Хомийлари кучли, кўнглинг тўқ,
Қонхўрлигин қилябди кўз-кўз.

Жар солар лек дунёга худди,
Жабрланди асли у, ва лек
Вахшийликда фашистдан ўтти,
Тинчлик кутиш ундан – телбалик.

Даркор уни жойига қўйиш,
Кечиришга қолмади асос.
Хоҳ биз улус бағри кенг, роиш,
Сарт эмасмиз, биз ўша барлос!

АШКИ СЕЛ
13 май куни қўнгироқ қилган мухбирга

Роса беш йил ўтди у кундан,
Осоишта Андижон бугун.
Унутилди мудҳиш шабехун –
Бўлайму шод, йиғлайму бундан?

Унутди эл – тўкканин кўз ёш
Фалак хўнграб, чақнатиб яшин,
Неча – неча одамнинг бошин,
Хамак каби ёрганда қўрғош.

Мухбир укам, қилган қўнғироқ,
Сақламаймиз биз гина-фироқ,
Кечиримли дунёда биз эл.

Унутмабди табиат бироқ;
Чарҳни тутиб мамақалдироқ,
Яна шу кун қуйди ашки сел.
***
ИСПАНЛАРГА ТАБРИК
Худўлчов билан

Испания, офарин, виват!
Олтин медаль бўлсин муборак!
Бутун жаҳон урмоқда қарсак,
Қубоқ сизда, охир оқибат!

Ҳеч ким дадил айтолмаганди,
Бўлади, деб испанлар ғолиб.
Лек бразил ҳам орқада қолиб,
“Тўп юмалоқ” гап исботланди.

Пиренейда мана тантана,
Буюк байрам, тариҳий сана,
Хавас қилиб, кетаяпман сус.

Худўлчовим миямда яна;
Апенинлар бўлиб анъана,
Қанча озод бўларкин махбус?

Андижон
12 07 2010

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: