Абдулҳамид Чўлпон

Бир кўз йўқми қонли ёши томмаган

ЁНҒИН

Таланмаган, йиқилмаган ер йўқ.
Гўдаклар найза бошида…

(Хабар.)

Нега меним қулоғимда тун ва кун
Бойқушларнинг шумли товши бақирар?
Нега меним борлиғимга ҳар ўйун
Ва ҳар кулги оғу сепар, ўт қўяр?

Кўнглим каби йиқиқ уйлар, қишлоқлар,
Бойқушларга бузуқ кўксин очганми?
Ота-она, таниш-билиш, ўртоқлар
Юртни ташлаб, тоғ ва тошга қочганми?

Continue reading