“Мотам мангу бўлмайди”

Сўнгги бир неча кун Ўшнинг Сулаймон тоғи атрофидаги вайрон бўлган маҳаллаларга жон киргандек бўлди.

Бугун эрталаб тор кўчалардан бирида қарию ёш ҳашар қилиб, маҳаллани ёнғин қолдиқларидан тозалаётганининг гувоҳи бўлдим.

Катта юк машинаси бирпасда синиқ ғишт, кул ва чала куйган ёғочга тўлди.

“Мотам мангу бўлмайди, яшаш керак,” – дейди маҳалла оқсоқоли.

Одамлар ўз ҳовлиларида чодирлар учун жой ҳозирлашаяпти.

“Жамоага раҳмат – уйимни тозалаб беришди. Чодирни ҳам тайёрлаб қўйдик. Бир ўзим майда болалар билан нима ҳам қилардим. Эримни ўша куни отиб кетишди,” – дейди қўшни аёл.

Боқувчисидан айрилган одамлар бу маҳаллада оз эмас.

“Не бўлса ҳам, қишгача бир хонани бўлса ҳам битириб олсак бўларди,” – дейди кекса яна бир аёл. У ўттиз йил маҳаллий мактабда муаллимлик қилган. У қатори кўпчиликнинг ташвиши совуқ тушгунча бошпана тиклаб олиш.

Маҳаллий давлат идоралари вайрон бўлган уйларни текшириб, ҳужжатлаштиришни бошлаган.

Аммо, қачон ва қанча пул ёки қурилиш материаллари ажратилиши номаълум.

Ҳукумат Ўш ва Жалол-Обод шаҳарларини аввалги ҳолига келтириш учун 450 миллион доллар лозимлигини айтган.

Ўш вилояти коменданти Бактибек Алимбеков бвилоятда “ярашиш ҳафтаси”ни эълон қилган.

Унга кўра, бу тадбир маҳаллий аҳоли таклифига кўра ўтказилмоқда. Тадбир доирасида ярашиш ошлари, оқсоқоллар ва аёллар учрашувлари кутилмоқда.(Би-би-си).

Қўшни туманларда бу каби тадбирлар аллақачон бошлаб юборилган. Бироқ, маҳаллий кузатувчилар бу каби ярашув ҳаракатлари Ўшда қийинроқ кечиши мумкинлигини айтишади.

Айни дамда, тезроқ ярашиш даркор эканига ҳеч ким шубҳа қилмайди.

Расмийлар Ўшда вазият ўта секинлик билан бўлсада бир қадар изга тушганини айтишади. Аммо, маҳаллий аҳоли вакиллари бот-бот эшитилиб турилган ўқ овозлари, ва турли ноҳуш миш-мишлардан хавотирда.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

w

Connecting to %s