“Мен айнан адолатсизлик сабаб соғлиғимни, оиламни, озодлигимни йўқотдим”

ДИЛМУРОД САЙЙИД: Ўлимимни кутиб яшамоқдаман…

Муҳтарам БМТ Бош котиби ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари!

Мен, Саидов Дилмурод Эгамбердиевич, 48 ёшдаман. 22 февраль 2009 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 165- моддаси 3 қисми; 228- моддаси 2-3 қисмлари билан айбланиб, ҳибсдаман. 12 йил 6 ойга озодликдан махрум этилиб, ҳозирда Навоий шаҳридаги 36-сонли сил касалликларига ихтисослаштирилган муассасада сақланмоқдаман. Бу муассасага 2010 йил 27 март куни келтирилганман. 29 мартдан “ДОТС+” программаси бўйича даволаниш тайинланган бўлиб, менга ўнг томон ўпка жароҳатланиши ГДУ-1А ташхиси қўйилган. Бугунда бўйим 176 см, оғирлигим 56 кг. га тенг. Continue reading