Ўзбекистонга янги элчи бормоқда

(Туронзамин). АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Жорж Алберт Крол Ўзбекистонга элчи бўлиб бормоқда.

У сенат тасдиғидан ўтиши билан фаолиятини бошлайди.  Унинг сенатдан қийинчиликларсиз ўтиши кутилмоқда.

Янги элчи олдингисидан фарқ қилади. Олдинги элчи Ричард Норланд фавқулодда юмшоқлиги ва димломатияни хушомадгўйликка айлантириб юборгани билан танилганди. Continue reading

“Ўш шаҳрида вайрон этилган уйларнинг 90 фоизини қайта тиклаб бўлмайди”

Ўш шаҳри расмийларининг айтишича, этник зўравонликлар пайтида шаҳарда вайрон этилган уйларнинг 90 фоизини қайта тиклаб бўлмайди. Бу уйларни қайта қуриш талаб қилинади.

Қирғизистон ўтиш даври ҳукумати раҳбарининиг ўринбосари Темир Сариевга кўра, Ўш ҳамда ва Жалолобод шаҳарларини аввалги ҳолига келтириш учун 450 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ зарур. Continue reading

Акс-садо

Юлдуз Усманованинг қўшиғи қирғиз жамиятининг ғазабини қўзғади
Фарғона.Ру
Қирғизистон жанубидаги фожеаларга бағишланган Юлдуз Усманованинг қўшиғи қирғиз жамиятининг ғазабини қўзғади. Қирғизистон Республикасининг кўпчилик фуқаролари бадиий асар қирғизистонликларнинг шаънини таҳқирлаяпти деб ҳисоблаяптилар. Қирғизистон маданият вазирлиги ушбу асарга баҳо бериш учун эксперт комиссиясини тузди, дея хабар беради Қирғизистон Миллий телерадиокорпорацияси. Continue reading