ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

АЙТИЛМАЙДИГАН ГАПЛАР

РАҲНАМОНИНГ ПАЛИДТЕХНОЛОГИЯСИ

Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ўзига «Миллат раҳнамоси” унвони ва имтиёзларини берадиган қонунни имзоламади. Яъни рад этди. Ҳамма ёқда гап. Ҳамма ёқда баҳс. Ҳар хил тахминлар ва мулоҳазалар айтилмоқда. Лекин …

Эътибор беринг-а, бу қонун лойиҳаси дастлаб қуйи палатада ич ой олдин-март ойида муҳокама этилганди. Кейин сенатда қабул қилинди. Ундан кейин президентга келди. У рад этди. Парламент ҳам гарчи бу рад этишдан ошиб ўтиш имкони бўлишига қарамай дарҳол бунга рози бўлди.

Агар бу Назарбоевнинг навбатдаги палидтехнологияси бўлмаганда у мазкур қонун муҳокамага қўйилган пайтдаёқ бир оғиз гап билан тўхтатган бўларди. Шунча муҳокамалару шунча гапларга ўрин қолмасди. Демак, унга шу керак бўлган. Ҳатто бу лойиҳа унинг идорасидан чиққан бўлса-чи? Бу энди айтилмайдиган гап. Шарқнинг нозик масаласи бу!

СТАЛИН АМЕРИКАДА

Виржиния штатининг пойтахтига яқин Бедфорд деган жой бор. Бу ерда каттагина миллий (National D-Day Memorial) хотира боғи баро этилган. Ана шу боғда Сталинга ҳам бюст қўйиш ҳақида талаб қилиб юрган сталинпарастлар бор эди. Аммо ҳар турли сабаблар билан бунга изн берилмасди. Бу йил эса рухсат берилди ва катта ҳайкалдан қолишмайдиган бюст очилди.

Бу Россияда содир бўлганда ҳам гап-сўзларга сабаб бўларди. Лекин Америкада юз бергани фавқулодда воқеадир. Аммо бу ҳақда ёзган эркин матбуот “бюст очилиши баъзи ветеранларни хафа қилибди, ҳа, хафа қилса нима бўлибди, Сталиннинг хизматлари ҳам катта” тарзидаги фикрдан нарига ўтмади.

Америкада барча миллий боғлар ҳукумат томонидан молиялаштирилади. Эсингиздами, икки йил олдин сайловлар арафасида ҳокимиятга социалистлар келишмоқда деб ёзилганди. Кечаги коммунистлар бугун ўзларини социалистлар дейишади. Бу энди Ғарбнинг нозик масаласи.

ИХТИЁРСИЗ ИХТИЁР

Тожик матбуоти׃
“2010 йилнинг 4 июн куни Ўзбекистоннинг пойтахтимиздаги элчихонаси олдида 20 га яқин аёллар Тожикистон юк вагонларини Ўзбекистон ушлаб қолмасин, вақтида ўтказиб юборсин каби талаблар билан норозилик митинги ўтказдилар”.

Нима қипти, ”Олий маълумотли аёллар” ташкилоти уюштирган митингда Ўзбекистондан вагонларни тезроқ ўтказишни, ушлаб қолмасликни талаб қилибдилар? Уларни тушуниш мумкин. Олий маълумотли аёллар ҳозир мардикорлик, савдогарлик қилиб юрганлари учун бу вагонларда юклари бўлиши мумкин-да. Ҳаракатларидан мантиқ топса бўлади.

Олдинроқ Московда ҳам чиқишганди. Унда ҳам бармоқ билан санарли одам эди. Ўнга бир. Ўзбекистон томони олдинда. Нимага-ми?

Ўзбек матбуотидан׃
“2010 йилнинг 29 март куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи тумани марказидаги темирйўл бекатида Ўзбекистон экологик ҳаракатининг маҳаллий фаолларидан қарийб 200 киши тинч намойиш ўтказдилар. Улар Тожикистон алюминий заводи фаолияти оқибатида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг юз минглаб аҳолиси азият чекишаётганини, табиатга ўнглаб бўлмас зарар келтирилаётганини баралла айтишиб, экологик фожиага сабаб бўлаётган бундай ишлаб чиқаришга чек қўйиш талаб қилинган шиорларни кўтарган ҳолда “Душанбе–Конибодом” йўналиши бўйича қатнаётган йўловчи поездни кутиб олишди. Поезд вагонларида келаётган йўловчилар вагонлар ойналаридаги пардаларни кўтарган ҳолда ўзбек, тожик ва рус тилларида ёзилган ҳамда Тожикистон раҳбариятининг инсоният бошига заҳар ёғдиришга сабабчи бўлган сиёсати қораланган шиорларни бемалол ўқидилар”.

Ҳаво ифлос бўлмоқда. Бундан ҳам мантиқ топса бўлади.

Лекин ҳар икки томондагилар ҳам ўз ихтиёрлари билан чиқдилармикан? Бу ёғи энди айтилмайдиган гап.

One Response

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: