Дўппи тагида нима гап?

Ўзбекистонда ўқишга кириш “бизнес”и тобора авж олмоқда

Ўзбекистондаги Олий ўқув юртларига кириш баллари ўтган йил кескин ошиб кетган. Таълим муассаларида ишловчилар бу ҳолни талабалар ўртасида рақобатнинг ортаётгани билан изоҳлашади.

Абитуриент ва мустақил кузатувчилар эса кириш балларининг кескин ошишини имтиҳон вақтида ноқонуний ҳаракатларнинг кўпайгани билан боғлашади.

Ўзбекистонда Олий ўқув юртига кириш учун тест тизими жорий қилинганидан сўнг абитуриентлар ва ота-оналар томонидан адолатли синов дея қабул қилинганди.

Бир неча йиллар давомида олийгоҳнинг нуфузига қараб давлат грантига кириш баллари 203дан тортиб 97 баллгача бўларди.

Аммо, ўтган йили деҳқонларнинг таъбири билан айтганда “об-ҳаво яхши келган”и боис унча-мунча университет 200 баллдан пастга тушгани йўқ.

Четдан қараганда ҳаммаси бир маромда кетаётгандек, аммо муҳитнинг ичига кириб борсангиз ўтган йилги юқори баллар ўз билими билан ўқишга киришни истовчиларни анча шошириб қўйганини ва умидсизликка туширганини кўриш мумкин.

Суҳбатдошим, исми ўзгартирилган, Толибжон, олийгоҳга кириш учун 3 йилдан бери қишлоғини ташлаб келиб Тошкентда тайёргарлик кўради.

Аммо, ўқишга киришдаги “ўйинлар” йилдан йилга мураккаблашиб ва адолатсиз кўриниш олаётгани уни ҳафсаласини пир қилиб қўйган кўринади.

“Туркияга ўқишга топширмоқчи бўлаяпман. Ҳаққоний бўларкан, шунинг учун ҳақиқатни кўзлаб Туркияга ўқишга топширмоқ бўлаяпман,” – дейди у.

Ҳозирда талаба бўлган Нуриддин олийгоҳларга кириш балларининг бу қадар кескин кўтарилиб кетганини рақобатнинг ошиши ва турли йўллар, мисол учун шпаргалка, қўл телефонидан бемалол фойдаланиш, таниш-билишчилик ҳам кўпайгани ва армияда хизмат қилиб келганлар учун имтиёзлар берилиши билан изоҳлайди.

Абитуриентларнинг умидсизликка тушишига ҳукумат томонидан ҳарбийда хизмат қилиб келган абитуриентларга энг юқори умумий баллнинг 25 фоизи қўшиб берилиши ҳам сабаб бўлган.

“Армияга бориб келган абитуриентга 51-56 балл қўшилади. Ва яна у шпаргалка ҳам олиб киради, ҳеч ким унга етолмайди кейин,” – дейди Нуриддин.

Маҳаллий кузатувчилар армияда хизмат қилиб келганлар учун қўшимча балл ёзилиши қизлар ватурли сабаблар туфайли армияга бора олмаган йигитлар учун адолатсизлик эканини айтишади.

Бу нарса олийгоҳларга кириш учун сунъий тўсиқ сифатида қаралади.

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов ўқишга кириш тизимидагиғирромликларни кўпчилик ўзлаштириб олганини айтади.

Бу каби ҳолатларни ҳаттоки имтиҳон пайтида назоратни ўз қўлига олган Миллий Хафвсизлик Хизматиҳам олдини ола билмаётгани айтилади.

Гоҳида уларнинг бу қаллобликларга бевосита аралашиши ҳақида талабалар ва ота оналар орасида миш-мишлар юради.

“Тўғри-да, аудиторияда деярли ҳамма очиқдан-очиқ телефондан фойдаланиб турса, “бункер” деганхонага талаба ўз имтиҳон қоғозлари билан чиқиб кетса, ёки абитуриентнинг ўрнига умуман бошқаодам кирса… Буларнинг ҳаммасини халқ кўриб турса-ю, имтиҳон вақти ҳар қадамда учрайдиган хавфсизлик хизмати ходимларининг пайқамаслиги умуман ҳақиқатга тўғри келмайди,” – дейди исмини айтишни истамаган бир талаба.

Абдураҳмон Ташановга кўра, таълим тизими тубдан ислоҳотларга муҳтож.

Мактабларда таълимнинг яхши берилмаслиги абитуриентларнинг турли қаллоб йўлларданфойдаланишига олиб келаяпти.

“Бир оилада бола 9-10 синфни битириб камолга етса ва мактабни битира бошласа ота-оналар табиийравишда ўқишга тайёргарлик кўриб бошлайди, мол-ҳол йиғиб бошлайди. Пул бериб киритишга тайёрланиб бошлайди. Чунки болалари мактабда жуда ҳам саёз билим олганини билади,” – дейди Абдураҳмон Ташанов.

Шу ўринда талабалар орасида латифага айланиб кетган бу ҳолатга ўқитувчи томонидан берилганжавобни келтиришни лозим топдим.

Бу йилги кириш имтиҳонларида баллар ошиб кетгач, қитмир талабалардан бири ҳамишақўли эгрилиги, таъмагирлиги ва албатта бироз билимсизлиги боис у факультетдан бунисигаҳайдалиб юрадиган бир домладан сўрабди. “Домла, балларнинг ошишига сабаб нима?” “Ҳаммаси “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури”нинг самарасидир!!!”

Қаловини топаётганлар

Аммо, ўз билимига ишонувчи ва юқорида санаб ўтилган ғирромликлардан фойдаланишни истамаганабитуриентлар шундай шароитда ҳам йўлини топишга ҳаракат қилишяпти.

Шулардан бири Бобур, ўзи ўзбек тилидаги коллежни тугатган бўлишига қарамай, рус тилидагигуруҳга ўқишга кирган.

Рус тилида 36 саволдан атиги 9тасига тўғри жавоб берган Бобур Тошкентдаги нуфузлиолийгоҳларидан бирининг талабасига айланган.

“Агар ўзбек тилида кўпроқ жавоб берганимда ҳам ўзбек гуруҳининг талабасига айлана олмасдим,чунки кириш баллари анча юқори”- дейди у.

Бобурникига ўхшаш ҳолатлар Ўзбекистонда кенг қулоч ёяётган кўринади.

Айнан Бобур кирган гуруҳда 20 талаба таълим олса, шундан фақатгина 4 нафари рус тилини биларэкан. “Домлаларимиз ҳозир дарсни ўзбек тилида ўтаяпти,” – дейди Бобур.

“Бир куни дарсда ўтирганимизда декан келиб ҳаммага рус тилида мурожаат қила бошлади. Биринчи ўринда ўтирган болани турғизди. “Кем работает твои родители?” деди. Бола ўрнидан туриб, ёнидагилардан “нима деяпти” деб сўраса бўладими… Рус тилини умуман тушунмайди. Декандан тортиб ҳамма бола кулиб юборди. Талабанинг ўзи ҳам умуман уялгани йўқ, балки қўшилишиб кулди,”- дейди Бобур.

Бобурнинг айтишича, дарснинг 15 дақиқаси русийзабон талабалар учун ўтилади, қолгани эса ўзбектилида олиб борилади.

Нима қилмоқ керак?

Талабалар ва ота-оналар ўқишга кириш тизимидаги қаллобликлардан нолир экан, тез-тез қулоққачалинадиган халқимизнинг “қарс икки қўлдан чиқади” деган нақли хаёлимга келади.

Буюк Британия олийгоҳида таълим олган Темур абитуриентларни ҳимоя қиладиган нодавлатташкилотларнинг ўрни кучайиши керак деган фикрда.

“Адолатсизликка учраган абитуриентлар нима ҳам қила олиши мумкин. Улар Давлат Тест Марказига шикоят ёзади. ДТМ “кўриб чиқамиз” дейди. Лекин жуда ҳам камдан-кам абитуриентлар ўзига ишонч билан бу курашни давом эттиради, деб ўйлайман. Кейин мана шу адолатсизликка учраган ёшларни қўллаб- қувватлайдиган ҳаракат ёки марказга ўхшаган нарсалар бўлиши керак. Абитуриентлар агар биз адолатсизликка учрадик, қанчалик тайёргарлик кўришимизга қарамай, бошқалар порахўрлик ва қаллоб йўллар билан ўқишга кираяпти деб тушунишса, ҳуқуқий маслаҳатлар орқали курашини давом эттириши мумкин бўлади,” – дейди Темур.

Кузатувчилар ўқишга кириш жараёнининг шаффоф бўлиши учун кузатув камералари ўрнатилишикерак деган таклифни олдинга суришади.

Имтиҳон жараёни тўғридан-тўғри ташқаридан ота-оналар томонидан кузатиб турилса, юқоридаайтилган қаллобликларнинг олди бирмунча олинган бўларди, дейишади улар.

Абитуриент ён дафтарчасидан:

Бутка – 30 нафар абитуриентнинг бир хонага йиғилиши ва махсус одамлар томонидан имтиҳонсаволлари ечиб берилиши.

Пешка ёки қаримас абитуриент – имтиҳонга кириши керак бўлган абитуриентнинг ўрнига бошқабилимлироқ талаба киради ва саволларни ечиб беради. Пешка йиллар давомида ҳам қалбаки абитуриент бўлиб юриши мумкин.

Сотка – ичкарига кирган абитуриент ўзи билан сотка олиб киради ва имтиҳон давомида саволларни кимларгадир қўнғироқ қилиш орқали ечиб туради.

Х вариант – асосан имтиҳондан бир тун олдин сотувга чиқадиган ва имтиҳонга тушувчи саволлар деб ишониладиган саволлар тўплами.

Шпаргалка – Х вариант деб ишонилган саволлар ва жавоблар майда қоғозлар шаклида олиб кирилади.

Вариант – имтиҳон куни чиқадиган ва абитурентларга вариантма- вариант тушадиган саволлар тўплами. Ушбу тўплам жуда қиммат туради ва ичкаридаги абитуриент ўз вариантини телефон орқали айтгач, ташқаридаги билимдонлар уни ечиб беришади. Айнан мана шу ҳолатнинг ривожлангани туфайли ўтган йили балларнинг ошиб кетгани айтилади. Кўпчилик абитуриент ундан фойдаланган ҳолда тайёргарлик кўрмасдан ўқишга киришни орзу қилади.

Льгота – асосан ҳарбий хизмат қилиб келганлар учун бериладиган умумий юқори баллнинг 20фоизлик имтиёзи.(BBCUzbek)

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: