Таҳрирсиз мактублар

Оддий ўзбекнинг кўзи билан дунё иқтисодига назар
2. СЕН МЕНГА. МЕН СЕНГА

Отган йил айрим интернет хакерлар Британиянинг энг катта экология тадкикот институтидан айрим олимларнинг электрон почталарини очиб уларнинг хатларини очик кургазмага куйиб куйишди.

Бу хатлардан маълум болишича ҳозирги Иклим Исиб Бориши проблемаси ҳаммаси елгон бўлиб, бу олимлар одамларни алдаб келаётган экан. Иклим эса ҳеч канака инсон таъсирисиз ўзгараётган экан. Еримиз иклими шу оҳирги 30 йиллар ичида исиб энди эса совуётган экан. Бу совуш муддати энди камида 10 йиллаб давом этаркан.

Ҳуш бу ва бошка олам янгиликларининг Ўзбекистонга нима алокаси бор? Ахир бунака оламшумул ҳабараларни Время программасидан ёки Ахборот дан эшитиб, Буни карая. Булар тиниб тинчимас …– дердик.Ҳудди бу вокеалар бошка
планетада бўлаетгани каби.

Лекин у вактлар отиб кетди. Ҳозирги глобал дунёда ҳамма нарса бир бирига чамбарчас богланиб кетган. Менимча ҳозирги купчилик сиёсатчилар, Ўзбекистон оппозиcияси аъзолари, журналистлар ҳалиям эски колиплар бўйича сиесий таҳлил килиб келишмокда. Берлин Девори аллакачон кулаб у ҳакида унутиб ҳам қолишди. Варшава Договори давлатлари ва НАТО давлатлари уртасидаги тарангликлар ҳудди 100 йил аввал болиб ўтгандек унутилиб булинди.

Ҳозирги замонда факат “реал сиёсат”, яъни практик сиёсат устунлик килмоқда. Ҳудди бир эски кинодаги каби “Сен менга. Мен сенга.” услубида.

Ҳамма эслай олади, СССР пайтида 1-2 та сиёсий маҳбусни озод килинмагунича
бутун Гарб давлат арбоблари тинчимас эди.

Ўша вақтларда ким уйлабди дейсиз бир кун келиб Европада НАТО нинг азоси, Европа иттифоки аъзоси , умумий евро валютаси зонасига кирган Греcияни бошка Европа давлатлари ултиматум килиб, агар ўз бюджэтингни тугрилаб олмасанг евро зонасидан ҳайдаймиз, санкcиялар эълон киламиз дейишлигини? Ким уйлабди дейсиз, бир кун келиб Хитой дунёнинг 2-чи катта экономикасига айланишини? Ким уйлабди дейсиз бир кун келиб ўзбеклар, тожиклар ва киргизлар уртасида бугунгидек таранг муносабатлар , ҳатто уруш олдигача етиб боришини?

Ҳуллас ҳаёт жуда тез ўзгармокда. Сиёсат ўзгармокда.

Дарвоқе, Узбекистонга  нима алокаси бор?

Ўктам БЕК.

(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: