Сатира: Нофизийдан нома (22)

БОН АППЕТИТ!

Тошкент АҚШга чизиб берган режасини эълон қилганда Обама маъмурияти учун адвокатлик қилган ўзбеклар кўпайиб қолганди׃ Барак акам бу йўлдан юрмайдилар! Баракалла бўрикалла! Ол-а! Ваҳоланки ҳурматли Барак аканинг ўзи ҳали сайлов пайтидаёқ мен диктаторларнинг стулига ўтираман, инсон ҳуқуқлари уларнинг ўз иши деганнамо гаплар қилганди.

Буни ҳатто ганг ва карлар ҳам эшитганди. Чунки улар учун ҳам махсус тилмочлар қўйилади-да.

Лекин бизникилар эшитмай қолган. Мана маълум бўлдики, Ислом ота истагани каби АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук( Ҳўлбурук деб ўқиманг яна) Оқсарой остонасида. Режада айтилган вақтда. Саҳар саломга келган-да! Шу кетишда ҳали Ҳиллари Клинтон ҳам келиб қолади.

Келаверади кетаверади. Нима бўпти? Ҳеч нараса бўлган эмас ва бўлмайди ҳам. Лекин ҳақ гапни айтинг. Обама идораси Ислом ота чизиб берган йўлга боши билан кириб кетмоқда.  Ана сизга шарқона демократиянинг ғарбона демократияни эшак қилиб мингани!

Биласиз, тоғларда каклик бўлади. Жуда зўр жонивор. Лекин битта айби бор. Қишда овчидан қочаман деб бошини қор остига, ёзда тош остига тиқиб олади. Орқаси очиқда, осмонга қараб қолаверади. Овчига осон.

Аввал патини юлади. Кейин навбат шалҳакка келади. Шалҳакни гўштдан ажратиб олиб, гадойга грант қилиб беради. Гўштини эса ўзи қовуриб ейди. Мазза уники.

Ҳақни айтолмаганлар эса яна шалҳакхўр бўлиб ўтираверадилар. Ўрганган томоқ-да. Ачавотлик лўли хола шалҳакдан пишириб Эски Жувада сотган сомсаларни еб ўрганган томоқ!

Бугун катта сиёсат ҳам шалҳакка айланди. Бон аппетит!

Нофизий.

Тошкент.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: