Таҳрирсиз мактублар

Оддий ўзбекнинг кўзи билан дунё иқтисодига назар

1.  ДОЛЛАР СИНАДИМИ ? ЕВРО ҚУЛАЙДИМИ?

Шу бир неча ой ичида жуда кўп янги воқеа – ҳодисалар бўлиб ўтди. Айримларини бу ерда эслатиб ўтаман.

Америка экономикаси жуда катта қарз остида. Қарзлар таҳминан 3,1 триллион долларгача ошди ва шу бугун тахминан 12.3 триллион долларга етди! Мисол учун 1 триллион доллар бу 1 минг миллиард доллар– Ўзбекистоннинг бутун пахтасининг 1000 йиллик пули!

Айрим мустакил экономистларнинг гапига кура Америка доллари “синиши” мумкин. Яъни Америка ўз қарзларини камайтириш учун доллар кийматини камайтиради.Яъни доллар камида 25-30% арзонлашиб кетиши мумкин бир кечани ичида.

Кўпчилик Гарб банкирлари Хитойни ўзининг валютаси кийматини сунъий камайтириб экспортини оширмокда деб айблашади. Шу сабаблик Хитой кўплаб ўз маҳсулотларини четга сотаяпти. Мана Япония ва Германиядан ҳам ўзиб кетди дунёнинг энг катта экспортчиси бўлиб. Юан киймати арзон килиб ушлаб турилгани учун кўпгина Гарб маҳсулотлари Хитой маҳсулотларига конкурент бўлолмаяпти, дейишмокда. Бунинг окибатида Гарб давлатлари Хитойга карши савдо уруши чораларини кўришмокда. Булар пошлиналар, янги налоглар.

Шу 2-3 ой ичида Хитой ва Америка муносабатлари жуда таранглашиб кетди. Хитой энди Америка заем қогозларини олмаслигини айтди. Американинг ташки давлатларга , банкларга қарзининг асосий эгаси Хитой давлати ҳисобланадив(Япониядан кейин 2-уринда).

Бунга жавобан Америка Тайванга курол аслаҳа сотишини эълон килди. Кейин эса президент Обама Тибетлик Далай Ламани кабул килишини эълон қилди. Кеча бу маросим Оқ уйда ўтди ҳам. Бу унинг сайловолди ваъдаларига қарши одим бўлсада.

Лондондаги Афгонистонга оид конференcияда Карзай шу кунгача Афгонистон ичида 1 триллион долларлик ер ости бойликлари разведка килиниб топилди деб эълон килди.

Украинада президент сайловлари болиб ўтди. Ҳеч канака сиёсий ёки иктисодий плани булмаган, давлат бошкарувида ҳеч канака тажрибаси бўлмаган Кремл томонидан кўллаб кувватланган Янукович сайловда атиги 3 % ча ошикрок овоз йигиб ютиб чикди. Лекин ҳали сайлов когозлари санаб булинмасдан туриб, ҳали давлат сайлов комиссияси “Сайловлар конуний бўлиб утди” демасидан туриб Гарб давлатларидан келган кузатувчилар “Украина президент сайловлари демократик равишда утди. Биз ҳеч канака сохталаштиришни кўрмадик” деб кулларини силтаб “Колгани бизни ишимиз эмас” деб кетиб колишди.Ҳозир эса Тимошенко ҳоним Украина Олий судига сайловдаги соҳталаштиришлар ҳакида ариза берган.Олий Суд Януковичнинг сайланганини вактинчалик тўҳтатиб кўйган.

Европада эса Греcия давлати ўз карзларини тўлай олмаслиги мумкин дейишмокда. Греcия евро валютаси доирасидаги давлат ҳисобланади. Агар Греcия давлати ўз карзларини тўлай олмаслиги аник булса унда евро валютаси кулайди.Унинг оркасидан эса бутун Европа банк системаси. Унинг оркасидан бошка давлат банклари ҳам…Банклар оркасидан эса завод-фабрикалар, фирмалар… Бу жуда катта трагедия булиши мумкин.

Ўктам БЕК.

(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: