“Замондош”: Ўзбек қишлоқларида қаҳатчилик…

Бизнинг қишлоқ Ўзбекистондаги аҳолиси зич қишлоқлардан.
Номини айтмаганим сабаби, кимлигимни билиб қолишса жўжабирдай жонман яна қамаб юборишлари мумкин.

Ҳаммаси бўлиб қишлоғимизда 5 мингдан зиёд одам яшайди.Қишлоқ аҳлининг 90 фоизи ишсиз.Асосий ишга яроқлироқлар тирикчилик илинжида қаёқларгадир кетиб, уларнинг айримлари оилаларига пул жўнатса айримлари бир неча ойлаб пул тугул ўзи бедарак кетади.Ўша кетган томонларда ўлиб кетганлари ҳам бор.
Сал ўткирроқ, устакорроқлар эса чет элларда тузилган қанақадир мухолифат дейдиган ташкилотга аъзо бўладида оз ўтмасдан бирдан йўқолиб қолади.Кейин дараги чет эллардан бирортасидан чиқяпти.Ҳаш паш демай бола чақасию , қариндош уруғлариниям ўша ёқларга кўчириб кетгач дим бўлиб кетишяпти.
Ишсизлик ёмон нарса экан.Темир ишламасдан ётаверса занглаган сингари, одам ҳам ишсиз ётаверса турли касалликлар ҳам илашаркан.Ишламагандан кейин, егани ҳеч вақо йўқ.Каттароқларку бор йўққа кўнади, аммо болаларнинг очликдан “нон нон” деган йиғисига чидаш қийин экан.

Умуман иш йўқми дерсиз.Иш бор.Масалан, бизнинг қишлоқда битта ўрта мактаб бор.Ўшанда 50 тача ўқитувчи ишлайди.Кейин битта касалхона бор.Унинг оти касалхона.Ҳамма доридармонлару кўрпа тўшаккача ўзингизники фақат ҳадя бермасангиз қошини чимириб чимириб нина санчиб қўядиган ҳамширалар бор холос.Уларга ҳам қийинда.Маошини оломай ойлаб тирикчилик қилиш қанқа.Шунинг учун ҳам ҳадя таъма қиладида.

Мактаб муаллимларини қўяверасиз.Бечоралар ўқувчилардан чеккани нос тиланиб юрадиганлари бор.

Ишонасизми ё йўқ, шу кунларда қаҳратон қиш бошлангани бир томону иккинчи томондан қаҳатчилик, очлик бошланди.Арз қилгани қайга борасиз?Ҳокимиятгами?Уларга икки уч марта шикоят қилсангиз экстремистми бир бало деб қаматиб юбришади.

Бир жойда ўқиб қолдим.Ўзбекистонда турмуш даржасини кузатган чет эллик ижобий томонга ўзгаришлар бор дебди.У чет эллик билмадим қаерга келиб кузатган.Бизнинг қишлоққа келиб уйларга кириб кўрса кўрарди нималигини.Айниқса шу кунларда мактабга, боғчага ўтин кўтариб кетаётган болачаларни кўрсин эди ўша кузатган.Ёғ йўқ, ун йўқ.Аммо баъзиларнинг қўлида ҳисобида пули йўқ бир ойда уч кун ишлайдиган қўл телефон бор.Телефони борлар энг тўқлар ҳисобланади.Чунки уларнинг отаси ё онаси, акаси ё бошқа бирининг эрими мардикорликка кетган томонидан пул жўнатади.Ойнинг бирор кунини келишиб оладида ўашнда пул жўнатганини хабарини беради.Кўпчиликда ўша ишлаб ишламайдиган телефон ҳам йўқ.Ўшанинг учун туман марказидаги телефонхонанинг эшигини олдида доим тўп бўлиб турган хотин халаж, қариялар ё болаларни кўриш мумкин.Улар мардикорга кетганлардан хабар кутаётганлар.У бчораларни нега тўп бўлиб турибсан деб миршаблар қувгани қувган.
Шу кунларда у ёқларда пул ишлайдиган томонларда ҳам ҳам кризис бўлиб пул жўнатиши ҳам қийинлашиб, телефони борлар ҳам абгор ҳолда қолди.Уларнинг уйларида ҳам нон йўқ энди.

Қаҳатчилик ёмон экан.Ёш ёш , чиройли қизлар тўй қилишга қурби етмай ўтириб қоляпти.
Тошкандами аллақаёқда дабдаба тўйларга фалон минг долларли тўй бўлганмиш деган миш мишларни эшитиб қоламиз.Улар каатоғизлар бўлса керак.Ким билади.Бизда егани нон йўқку қанақа дабдаба бўлсин.

Балки Ўзбекистоннинг бошқа жойларида яхшидир дегандим.Яқинда бир қишлоқдошимизнинг узоқ вилоятлардан бирига яшайдиган синглиси эридан ажралишиб иккита боласи билан қайтиб келди.Айтишича тирикчилик оғирлигидан эри Россияга кетиб дараксиз эмиш.Ўшанга икки боласини олиб бу ёққа қараб кеворибди.Демак ҳамма жойда хўроз бир хил чақирибдида.

Ёш ёш қизлар, жувонлар ёмон йўлларга кириб кетяпти.Фоҳишалик, сал пули боррроқ бировни эрини йўлдан уриш уят бўлмай қолди.

Масалан битта Гулсора деган туппа тузук жувон чет элдаги бир учта боласи бор одамга иккинчи хотин бўлиб эрга тегиб кетди.Ўзбек бўлсаям гўрга эди.Пули бўлса бўлди, миллат ҳам танламай қўйди кўпчилик.

Газетлада, телевизорда жуда чиройли қилиб кўрсатишади.Бизни одамларимизни бир одати бор.Ўлар ҳолатда бўлсаям телевизорга чиқасан деса бисотидаги энг тоза битта кўйлагини кийиб, дуррани дол қўйиб сувратга тушади.Сувратга оладиган ўргатмасаям шунчаки айтиш урф бўлган Каримовга раҳматдан бошлаб, бахтли ҳаётимиз учун Президентимизга раҳмат билан якунлайди.Сабаби Каримовни назари тушиб маҳалла комитетидагилар бирор ярим халта ун ташлаб кетишармикан деб умид қиладида.
Айтаман десам гап куп.

Охирги гапим эса хоҳ Ўзбекистонда яшаётган, ҳоҳ бошқа ёқларда яшаётган ҳамма ҳаммага айтмоқчиманки , бу томонларда қаҳатчилик бошланди,сохтачиликлар жонга тегди.Бу кетишда уруш-пуруш бошланиб кетадими деб одамни таҳлика босади.

Дилсора Исматова,

Қашқадарё – Бухоро

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: