Сатира: Нофизийдан нома (20)

АЛДОГРАД

Кеча эски бир ошнам билан учрашиб қолдим.
-Қаттан кевосан?- дедим унга.
-Қаттан бўларди, Алдограддан!-деди.
-Алдограддан? Алдоградинг қаер?
-Сан ўзи Тошканда яшайсанми? Ёки Марсдан келиб қолдингми?
-Биласан-ку, уйдан чиқмайман, газета ўқимайман, дунёдан орқада қолганман,-дедим ҳазиллашиб.
-Шаҳар берсанг айтаман!-деди у.

Болаликда шунақа ўйин бор эди. Билган бола билмаганлардан “шаҳар олиб”, кейин жумбоқнинг жавобини айтарди. Бу ошнам ҳали ҳам бола. Ўсмай қолган. Бўйи найнов. Аммо ўсмай қолган-да! Лекин патирнинг майизли жойини топиб ейди.

Ҳа, майизли патир егингиз келиб қолди-а! Майиз топилмаса пиёз бор! Ачамга…узр, кеннойимга айтинг, ёпиб берадилар! Пиёзини озроқ солсинлар, бўлмаса даранглатиб юраверасиз!

Мени мавзудан чиқиб кетди деяпсиз-а? Йўқ, асосий мавзу шу! Эслаб туринг, қайтамиз унга!

-Зотан яқинда кетмоқчиман, ол шу Тошканнни санга бердим!-дедим ошнамга.
-Қаёққа кетмоқчисан? Кореягами? Ана Қўйлиққа борсанг ҳам иш топилади. Кеча ўзим ўқидим у ерда ит сўядиган қассоб керак экан!
-Мен ит сўя олмайман! Мен гап сўяман, биласан-ку?
-Гап сўйган одам Алдоградни билмайди-ми?-кесатди у.
-Қон қилдинг-ку! Айтсанг айт! Бўлмаса шаҳарни қайтиб бер!
-Бўпти-бўпти айтаман! Сен илгари ишлаган Матбуот уйидан -“Шарқ” борку, “Шарқ” консентранти? Ўша ердан бошланиб, ҳамма сарой-маройлар, гемаройлар, тв-пвлар, укемет-мукемет, сенат-пенат, хуллас халқни алдайдган идоралар, максим-максимичлар жойлашган минтақани Алдоград дейишади!
-Во…!!!!

Ҳаитидаги зилзиладан хабарсиз қолган одамдек… Йўқ, йўқ! Хато қилдим! Худо ўзинг кечир! Ҳаитини эшитиб хафа бўлгандим! Худди, Америкага грин карта ютган одамдек кўзларим косасидан чиқиб кетай деди.

Мен сал янгиликка ана шундай қувониб кетаман!

-Ўзингни бос! Давомини эшит! Алдоградга борма! У ерда фақат пиёз ҳидидан бошқа нарсани сезмайсан!
-Пиёз ҳиди!
-Ҳа, да! Алдограднинг Ачаси фақат патир ёпади, пиёзли патир! Буғдойга қаҳат келган, унинг ўрнига ҳам корейснинг пиёзи! Патирларга ном қўйишга ҳам уста, биттасига “Қизлик юки”, яна биттасига “Сайла, сандиқ сеники, ол-е Чандиқ сеники”, яна биттасига “Роғун” деб ном қўяди. Қарабсанки, бу патирларни еганлар даранга-дурунг билан овора. Ача эса бу ёқда хохлаган ишини бажариб олаверади. У ёқда боласи хурсанд, ўз музикасига ўзи ўйнаб! Бу ёқда Ача хурсанд! Бола хурсанд бўлгандан кейин Ача ҳам хурсанд бўлади-да! Шунинг учун ҳам айтадилар! Ачанинг кўнгли ҳув ёзда, боланинг кўнгли пиёзда!

Ошнамга гап йўқ! Гапни суйган мен, аммо гапни сўйган у экан!

Нофизий.
Тошкент.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: