Туркистон ташвиши

Ўзбекистон газ таъминотини тўхтатмоқчи

Расмий Тошкент қўшни Қирғизистон ўзбек гази учун қарзини дарҳол тўламаса, газ таъминотини тўхтатиши билан огоҳлантирган.

Ўзбек томонининг сўнгги огоҳи Қирғизистон парламентида кескин баҳсу мунозараларга сабаб бўлган.

Парламент аъзолари не сабаб газ муаммоси ҳар йили қиш мавсумининг қоқ ўртасида юзага келиши масаласида мамлакат Энергетика вазирлигини айблашган. Ва ҳукумат мулозимларини кескин танқид этишган.

Энергетика вазирига кўра, Қирғизистоннинг ўзбек гази учун қарздорлиги жорий пайтда 5.200 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Қирғизистон табиий газни асосан Ўзбекистондан олади. Бунча қарзнинг тўпланиб қолишига сабаб эса, Қирғизистон энергетика тизимидаги ноқисликлар ва етказиб берилаётган газ тақсимотидаги муаммолар экани айтилади.

Муаммонинг ечими топилди-ми?

Қирғиз парламентининг бугунги йиғинида Қирғизистон Молия вазирлиги Ўзбекистондан қарзларини қоплаш учун уч миллион долларга яқин маблағ ажратиш ниятида эканини билдирган. Ўзбек томони ҳам қарзнинг катта қисмининг тўлаб қўйилишини истайди.

Айрим йиғин иштирокчилари эса, Қирғизистон Ўзбекистон табиий газини қанча пулга сотиб олаётганини ўз мамлакатлари учун ҳақоратли эканини айтишган.

Уларга кўра, Қирғизистон ўтган йили бир минг кубометр ўзбек табиий газини 240 долларда сотиб олган.

“Ҳукуматимиз 2010 йилда ушбу нархни 220 долларга туширишга муваффақ бўлганини эълон этишдан мамнун эканини айтди. Бироқ Қозоғистон худди шундай газни жанубий минтақалари учун 84 долларга олади. Менимча, Қирғизистон учун жорий этилган нарх ҳақоратомуздир,” деб айтган парламент аъзоларидан бири.

Йиғин иштирокчилари Ўзбекистон Қирғизистоннинг сув манбаларига қанчалик боғлиқ эканлигини ҳам эслатиб қўйишган.

Куни-кеча Роғун ГЭСининг қурилиши юзасидан келиб чиққан танглик манзарасида расмий Тошкент Тожикистонга газ таъминотини тенг ярмига қисқартирганди.(BBCUzbek).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: