Ўзбекистон иҳоталаниб қолиши мумкин

“Афсус”

Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўз энергия тизимларини бирлаштириш эҳтимолларини чамалаб кўришмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Тожикистондаги элчиси Абуталип Аҳметов билдирган.

Марказий Осиёдаги Ягона энергия тизими Совет даврида ишлаб чиқилган. Тизимдан мақсад бутун минтақанинг ишончли ва узлуксиз равишда электр билан таъминлашни кўзда тутган.

Ўзбекистон минтақанинг яхлит энергетика халқасини бузиб, ўтган йилнинг декабр ойи бошларида тизимдан расман чиқиб кетганди.

Ягона энергия тизимининг жорий пайтда ишламаётганидан афсус билдирган қозоқ элчиси, “тизимдан чиқиб кетиши нафақат ўша давлатнинг ўзига, балки бутун минтақага таъсир қилиши”ни урғулаган.

Қозоқ элчисига кўра, шу вақтгача лозим бўлган пайтда Қозоғистон жанубини Тожикистон электр энергия билан таъминлаб келган. Ва ўзлари электр энергияси етказиб бериб келган Қирғизистон жанубида ҳам ҳозир таъминот билан боғлиқ қийинчиликлар бор.

Маҳаллий таҳлилчилар Ўзбекистоннинг ягона тизимдан чиқиб кетиши ва бунинг ортидан электр энергияси таъминотининг камайиши бунга сабаб бўлганини урғулашади.

Элчи жанобларининг айтишича, жорий пайтда электр энергиясини Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига элтувчи тизимни қуриш масаласида музокаралар бормоқда ва бу тизимнинг ишлаб кетишига ишончи буткул комилдир.

Жаноб Аҳметов келажакда мамлакати стратегик мақсадларда Афғонистон ва Покистонга ҳам электр энергияси етказиб бериш режасида эканини билдирган.

Кимга фойдаю кимга зиён?

Маҳаллий кузатувчиларга кўра, янги режа Ўзбекистон ва Туркманистоннинг электр токига қарам бўлиб кетган Тожикистон ва Қирғизистон учун ниҳоятда фойдали бўлади. Ва Қозоғистон дохил учовлонга иқтисодий жиҳатдан устиворлик беради.

Ўзбекистон эса, ягона тизимдан чиқиш қарори билан минтақадаги таъсирини, қолган қўшниларига босим ўтказиш имкониятларини кучайтирганди. Чунки қолган давлатлар тизим доирасида бир-бирларига Ўзбекистон орқали боғлиқ бўлишган.

Ўзи эса, Сурхондарёда янги электр линиясини ишга тушириб, барча ҳудудларини электр билан таъминлашга муваффақ бўлган. Бунинг ортидан, Тожикистонга қарамлигидан қутулиб олган.

Маҳаллий кузатувчиларнинг айтишларича эса, агар Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўз энергия тизимларию автомобил йўлларини бирлаштирадиган бўлишса, бу Ўзбекистон учун хатарли бўлиши мумкин.

Уларга кўра, бу Ўзбекистоннинг минтақадаги қўшниларига босим ўтказиш имкониятларини камайтиради ва транзит давлат сифатидаги аҳамиятини пасайтиради. Режадаги янги тизимлар четлаб ўтиши боис эса, Ўзбекистоннинг иҳоталаниб қолиши эҳтимоли ҳам пайдо бўлади.(BBCUzbek).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: