Саиджаҳон Равоний

НАВОИЙХОНЛИК

Алишер Навоий ғазалларига тахмис

1. КЎЗИНГ НЕ ҚАРО

Бир лахза, э шўҳ, ҳушо бўлуп тур,

Ғамзанг ўқи бехато бўлуптур,

Вой, дил бедаво яро бўлуптур,

Кўзунг не бало қаро бўлуптур,

Ким жонға қаро бало бўлуптур.

Ҳажринг мани рўйизард қилди,

Илинж, умид арчи мард қилди,

Шак, шубҳа, гумон овард қилди,

Мажмуи давони дард қилди,

Дардингки манга даво бўлуптур.

Эй тишлари дур, садафу маржон,

Рухсори, эй офтоб нурафшон,

Афсунфизоки бу шаҳло мужгон,

Ишқ ичра анинг фидоси юз жон,

Ҳар жонки санга фидо бўлибтур.

Кутсам-да вафо кўзи қародин,

Кўрур мани қуйи мосиводин,

Йўқ ҳижили ҳеч рўзи жазодин,

Бегона бўлуптур ошнодин,

Бегонаға ошно бўлуптур.

Найлай яна лек, қади равоним,

Ягона ўзинг шаҳи жаҳоним,

Ўтгай сен ила мажоз ҳар оним,

То қилди юзинг хавоси жоним,

Юз сори анга хаво бўлуптур.

Мажнун каби, майли, жовидоний

Ишқ оташиға бўлой муғоний,

Зоҳид деса дер не пурмаоний,

Боқий топар улки, бўлди фоний,

Раҳравга бақо фано бўлуптур.

Қилмас Равоний шикояти ишқ,

Чун эътиқоду сирояти – ишқ,

Ёру элиға инояти – ишқ,

То тузди Навоий ояти ишқ,

Ишқ аҳли аро наво бўлуптур.

***

2. ЖОНИМГА РОҲАТ

(қайта ишланган тахмис)

Жамоли, эй зилол чашми назоҳат,

Сени кўрмоқ бехишт ичра саёҳат,

Агар этсам дил изхори сароҳат –

Танимни қилса ғамзанг юз жароҳат,

Етар ҳар захмдин жонимға роҳат.

Фасоналар юрур хур сабабингдин,

Хиромонинг, эъжоз муадабингдин,

Дай ёз ўлса-да кулгу, тарабингдин,

Халоват топмайин жоним лабингдин,

Солур захмим аро туз ул малоҳат.

Жаҳон кўркига сен якто тажаммул,

Ки ожиз зеҳн этарга рой тааммул,

Чаманда сайр этар айёминг ушул,

Жамолинг субҳи очиб эрди юз гул,

Қуёш сорғорди, кўрғоч ул сабоҳат.

Ўтаб жами ошиқлиғ иқтизосин,

Ололмадим сира кўнглунг ризосин,

Шу эрурму севиш жодуфизосин –

Супурдум кўз била кўюнг физосин,

Ки жонлар жилвагоҳидур бу соҳат.

Дедим ғамза-ю ишванг менга фароғ,

Беҳад лек этма сен жафони мундоғ,

Шифо бер зуд ўзинг этганга носоғ,

Бўлур зоҳир лабингдин қатл этар чоғ,

Ўлукни тиргузурдек юз фасоҳат.

Туюм, васлинг рўёб ўлмас толедур,

Туман омил эришмакка монедур,

Воқуфман-у, вале кўнгул мутедур,

Чу сендин айру эрмас ёр недур,

Уйин истаб жаҳон қилмоқ масоҳат.

Равоний қилди фидо элға жонни,

Вале топмади ул хам меҳрибонни,

Не тонг, хазрат дегай бизни замонни –

Қабиҳ этти, Навоий, ҳақ жаҳонни,

Элидин тутмағил кўз жуз қабоҳат.

***

АНДИЖОН

9 02 2010

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: