“Ўйнаб ёзсанг ҳам, ўйлаб ёз”

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакат матбуотини яна “бўшанг”ликда айблади.

Ўтган ҳафта олий мажлис сессияси чоғида гапирган Ислом Каримов сўзларига кўра, “матбуот таъсирчан эмас ва унда фикрлар турфахиллиги етишмаётир”.

Ўзбекистон президенти матбуотни “эркинлаштиришга эҳтиёж” борлигини айтди.

Халқаро матбуот ташкилотлари президент Каримовнинг ўзини эркин матбуотни бўғиш ва сўз эркинлигига тоқатсизликда айблайдилар.

Уларга кўра, сўнгги пайтларда матбуот, хусусан, мамлакатда қолаётган энг сўнгги мустақил журналистларга ҳужумлар кучайган.

Шундай экан, президентнинг матбуотни эркинлаштириш ҳақидаги сўзлари нимани англатади?

Би-би-си бу ҳақда Ўзбекистон Давлат Радиосининг “Эркин жамият” муҳарририяти бошлиғи Нарзулла Охунжоновдан сўради.

Нарзулла Охунжонов: Матбуотни либераллаштириш масаласи фақат бугун гапирилаётгани йўқ, бу илгаридан гапирилиб келаяпти. Масалан, цензуранинг олиб ташлангани, матбуотни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фондларнинг ташкил топгани…

Би-би-си: Лекин амалда цензура бош муҳаррирларнинг зиммасига юклатилгани айтилади. Яъни, вазият янада ёмонлашган. Аввал битта цензор бўлган бўлса, ҳозир ўнлаб цензор борлиги айтилади…

Нарзулла Охунжонов: Йўқ, ҳеч қанақа. Бош муҳаррир цензура вазифасини ўтаётганини мен ҳис қилганим йўқ, кўрганим ҳам йўқ. Бу нарсада ҳеч қанақа асос йўқ. Лекин журналистнинг ўзида… Бояги, нима дейди, ўзига-ўзи цензура қўйгандай қанақадир ўша гапни гапиришдан ёки ёзишдан тийилиши қандайдир бир цензура бўлиб туюлиши мумкин. Ҳа бир мартани гапиришдан олдин, масъулият юки бор.

Би-би-си: Президент ҳам ўз нутқида худди шу “масъулият”ни бир марта эслатиб ўтган. Масъулият кенг тушунча, уни турлича талқин қилиш мумкин. Бу ерда айнан нима назарда тутилаяпти. Журналистга нисбатан масъулият деганда ёки матбуотга нисбатан масъулият деганда маълум бир нарсаларни ёритмасликни назарда тутадими?

Нарзулла Охунжонов: Йўқ. Мисол учун, мана танқидий бир фикр билдирилиши керага… Мисол учун, фельетон ёзилиши керак ё бўлмаса қайси бир соҳадаги камчиликларини айтиб ўтиш карага… Ўшани етарли далиллар асосида, уни инкор қилиб бўлмайдиган деталлар билан бойитиш асосида гапириш катта масъулият. Токи журналист эртага жавобгарликни ўзидан соқит қилмасин.

Би-би-си: Масалан, Ўзбекистондаги қашшоқликни ёки бошқа ижтимоий муаммоларни ёритиш мумкинми?

Нарзулла Охунжонов: Қайси маънодаги қашшоқлик?

Би-би-си: Ёки дейлик, ҳукуматни тўғридан-тўғри танқид қилиш мумкинми, шу жумладан президентни?

Нарзулла Охунжонов: Йўқ, сиз қайси маънодаги қашшоқликни айтаяпсиз?

Би-би-си: Жаҳон Банкининг ҳисоботи бўйича, Ўзбекистонда аҳолининг учдан бир қисми қашшоқлик чегарасида яшайди, яъни қашшоқ даражада яшайди. Ўша ҳисоботдан иқтибос келтириш мумкинми матбуотда, ўзбек матбуотида?

Нарзулла Охунжонов: Нега келтириш мумкин эмас?

Би-би-си: Яъни мумкин сизнингча?

Нарзулла Охунжонов: Менимча эмас, умуман мумкин! Мен айтдимку, таъқиқ қўядигн бирор нарса йўқ.

Би-би-си: Коррупция ёки порахўрлик ҳақида ёзилаяптими шу кеча-кундузда?

Нарзулла Охунжонов: Шу кеча-кундузда ёзилаяпти, матбуотда чиқаяпти, лекин шу нарсани инкор қилиб бўлмайдиган далиллар асосида. Мисол учун, ўзингиз материал тўплайсизку журналист сифатида. Ёзиш мумкин, биров монеълик қилмайди, ҳеч қанақа.

Би-би-си: Ҳукуматни, президентни танқид қилиш мумкинми?

Нарзулла Охунжонов: Менимча, мумкин.

Би-би-си: Нима учун мумкин бўлса, Ўзбекистон матбуоти ҳукумат ва президентга мадҳия билан бошланиб, мадҳия билан тугайди? Нима учун бунақа?

Нарзулла Охунжонов: Балки сизга шундай туюлаётгандир. Матбуотнинг ҳаммасини сиз кузата олмайсизку. Қайсидир матбуотда мадҳ қилиш керак бўлса… Қилинаётган ишларниям.. Фақат бир тарафлама ёндашиш керак эмасда. Тарозининг икки палласи бор.

Би-би-си: Халқаро матбуот ташкилотларининг ҳисоботларига қарасангиз (жумладан, Чегара Билмас Мухбирлар Ташкилоти Париждан), Ўзбекистонда матбуот эркин эмас ва Ўзбекистон матбуот эркинлиги борасидаги аҳвол энг ёмон бўлган давлатлар қаторида. Жумладан, интернетдаги чекловлар жуда кучли. Бу ҳисоботлар билан танишмисиз? Бу ҳисобот хулосаларига қўшиласизми сиз?

Нарзулла Охунжонов: Мен Чегара Билмас Мухбирлар Ташкилоти қайси манбага асосан бу маълумотни бераяпти, бу менга қоронғу. Менимча, бу ёлғон маълумот. Нега? Мен айтаяпманку, шу Ўзбекистонда яшаб турибман, ишлаяпман шу оммавий ахборот воситасида. Бунақа чеклов йўқлигини мен сиздан яшириб нима қиламан.

Би-би-си: Номини келтирганимиз халқаро ташкилотлар, жумладан Чегара Билмас Мухблар Ташкилоти, Ўзбекистонда сўнгги пайтларда мустақил журналистларга ҳужумларнинг кучайганини айтган. Жумладан, бир гуруҳ журналистларнинг прокуратурага чақирилгани, Хайрулло Ҳамидовнинг ҳибсга олингани, аввалроқ Дилмурод Саййиднинг қамоқ жазосига ҳукм этилгани ва шу сингари мисолларни келтирган. Бу тазйиқлар ҳақида нима дея оласиз?

Нарзулла Охунжонов: Мен бир нарсани айтаман. Ўйнаб ёзсанг ҳам, ўйлаб ёз, деган бир мақол бор.

Би-би-си: Нима булар ўйламасдан ёзишганми?

Нарзулла Охунжонов: Ўйнаб ёзсанг ҳам, ўйлаб ёз, деган гап борда. Мен яна бир марта айтаяпман: масъулият деганда шу нарса ётади. Билиб-билмсдан, масалан Чегара Билмас Мухбирлар хулосаси нохолислик билан ёндошилган, деб ҳисоблайман мен.(BBCUzbek).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: