Вазият ўтган йилга нисбатан 3 баллга ëмонлашган

Ўзбекистон жаҳондаги 183 давлат орасида 158-ўринда

Heritage жамғармаси ва The Wall Street Journal нашрининг жаҳондаги иқтисодий эркинликлар вазиятига доир 20 январ куни эълон қилган янги ҳисоботига кўра ана шундай баҳо олган Ўзбекистон жаҳондаги 183 давлат орасида 158-ўринга қўйилди.
16 йилдан бери дунëдаги иқтисодий эркинликлар вазиятини мунтазам кузатиб¸ таҳлил қилиб ва баҳолаб келаëтган Heritage жамғармаси ва дунëдаги энг йирик иқтисодий нашр ҳисобланмиш The Wall Street Journal нинг бу йилги янги ҳисоботига кўра¸ Ҳонг-Конг ва Сингапур яна дунëда иқтисоди энг эркин давлатлар деб топилган. Мазкур ҳисоботнинг 16 йиллик тарихида биринчи ва иккинчилик айнан Ҳонг-Конг ва Сингапурда қолмоқда.

100 баллик шкала бўйича қайсики давлат 100 га яқин баҳо олса¸ бу ундаги иқтисодий эркинликлар даражасининг баландлигини англатади. Ҳонг-Конгдаги иқтисодий эркинлик вазиятига нуфузли иқтисодий таҳлилчилар томонидан қарийб 90 балл берилган бўлса¸ Сингапурга 86¸ учинчи ва тўртинчиликка қўйилган Австралия ва Янги Зеландияга 82 баллик баҳо қўйилган. Улардан кейинги ўринларга қўйилган Ирландия¸ Швейцария ва Канададан иборат биринчи еттилик дунëда иқтисодий эркинлик энг кўп таъминланган давлатлар деб тан олинган.

– Иқтисодий эркинлик инсонларнинг ўз меҳнати ва мулкини назорат қилишга имкон берувчи фундаментал ҳақдир. Иқтисодий жиҳатдан эркин жамиятларда одамлар меҳнат қилиш¸ ишлаб чиқариш¸ истеъмол қилиш ва ўзлари хоҳлаган соҳага хоҳлаганча сармоя ëтқизиш ҳаққига эгадирлар ва бу эркинлик давлат томонидан чекланмайди¸ аксинча ҳимоя қилинади. Иқтисоий жиҳатдан эркин жамиятларда¸ ҳукуматлар меҳнат¸ капитал ва товарларнинг эркин ҳаракатланувига имкон яратади¸ бу эркинликларни на чеклайди ва на уларга зўравонлик билан аралашади¸ аксинча бу эркинликларни сақлаб қолиш ва ҳимоялашни ўз зиммасига олади¸ дейилади ҳисоботнинг нега айнан иқтисодий эркинликни ўз тадқиқоти маркази қўйиб келаëтганини изоҳловчи қисмида.

У ëки бу давлатдаги иқтисодий эркинлик вазиятини тадқиқ қилар экан ҳисобот муаллифлари 10 та мезон бўйича иш кўрадилар ва ҳар бир мезон бўйича алоҳида олинган давлатдаги аҳволга 1-100 гача бўлган оралиқда алоҳида баҳо берадилар. Бу мезонлар эса¸ бизнес эркинлиги¸ савдо эркинлиги¸ пул эркинлиги¸ ҳукумат харажатлари¸ валюта эркинлиги¸ сармоя эркинлиги¸ мулк ҳуқуқи¸ коррупциядан озод бўлиш ҳаққи ва меҳнат эркинлигидан иборатдир.

Ана шу мезонлар бўйича 100 га яқин баҳо олган давлат¸ эркинликка максимум яқин ҳисобланса¸ 1 га яқини эркинликнинг йўқлигини англатади.

Мазкур мезонлар асосида Ўзбекистондаги вазиятни тадқиқ қилган Heritage жамғармаси ва The Wall Street Journal нашри таҳлилчилари Ўзбекистонни Сиерра-Леондан кейин¸ 158-ўринга қўйишган. Умимиятла Ўзбекистондаги иқтисодий эркинликлар аҳволига 47.5 балл қўйган мутахассислар¸ вазиятнинг ўтган йилга нисбатан 3 баллга ëмонлашганини қайд этишган.

Бундай баҳо билан Ўзбекистон ҳисоботнинг эркин¸ умимиятла эркин¸ ўртача эркин¸ умимиятла эркин эмас ва эркинликлар бостирилган деб аталган категорияларининг яна сўнггисига қўшилган.

Ҳисобот муаллифлари хулосасига кўра¸ Ўзбекистон 2009 йил давомида иқтисодий эркинликлар вазиятининг ëмонлашуви кузатилган ягона давлат эмас¸ балки глобал миқëсда бу эркинликлар вазияти 0¸1 баллга пастга шўнғиган ва бутун жаҳон миқëсида ўртача 59.4 баллни ташкил қилган.

– Афсусларким¸ иқтисодий ўсишнинг сусайиши ва бозор вазиятига ҳукуматларнинг аралашуви билан қўшилган эркин бозорга ҳужумлар айрим мамлакатларда ҳаддидан ошиб кетди ва иқисодий эркинликлар вазиятига таҳдид солишга ўтди.

Айни пайтда¸ 2009 йилги индекс иқтисодий эркинликларни ҳимоялашнинг инсоний тараққиëтга жуда ижобий таъсир кўрсатажагини яна бир бор намойиш қилди. Иқтисодий эркинлик таъминланган жойда қашшоқлик камаяди¸ ижтимоий кўрсаткичлар яхшиланади¸ бошқарув тизими демократлашади ва атроф-муҳит ҳимояси яхши томонга ўзгаради¸ дейилади ҳисобот муаллифлари эълон қилган баëнотда. (ozodlik.org)

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: