Сатира: Нофизийдан нома (16)

ИХнинг жавоблари

ИХ туш кўрса ундан ўрмондан келган битта мухбир интервью олаётган экан:
-ИХ жалоблари, сиз ўрмонга шох бўлсангиз нима қилардингиз?
-Мен илонни, чаённи, чўчқани ўзимга маслаҳатчи қилиб тайинлаган бўлардим.
-Нега илонни?

-Чунки от илондан қўрқади. Чақиб олади деб қўрқади ва яқин келмайди.
-Нега чаённи?
-Арслоннинг қўрққани чаён. У чаённи кўрса ўрмонга кирмай қўяди.
-Нега чўчқани?
-Чўчқани доим ёнимда олиб юраман. У ёнимда юрса мен чиройли кўринаманда!
-Мен сизга “сиз ўрмонга шох бўлсангиз нима қилардингиз” деб савол бергандим.
-Ҳа, шох демайсизми? Мен зотан шох, қаёққа тиқишса ўша жойга кириб кетавераман.
-Жуда ҳозир жавобсизда! Мен шохлайдиган шох эмас, ўрмонга фойдали бир хас, бир шох бўлмайсизми деган маънода сўрагандим. Сизни ўрмондан четга чиқариб ташлашган, ичкарига киритишмагани учун ўрмонга ҳеч бўлмаса кичик бир шох бўласизми деган савол бергандим.
-Мен шох бўлолмайман!
-Нега ?
-Чунки шох ҳанграй олмайди. Менга эса ҳанграш муҳим, шер жиноблари эшитиб қолсалар ўрмонга чақиришлари мумкин-да!
-Лекин ИХ сифатида ўрмонберун қилингансиз, сизни ичкарига олмасликлари итга ҳам аёнку ?
-Ҳанграйверсам барибир шер жиноблари бир кунмас бир кун эшитиб қолишлари мумкин.
-Шер жинобларининг қулоғи кар бўлиб қолганку?!
-Қулоқлари кар бўлса ҳам эшитадилар. Жуда ҳам талантлилар! Яна бир марта олдиларида туриб берсам бошқа армоним йўқ.
-Шунча ҳам севасизми у жинобни?
-Кўз очиб кўрганимда, ахир!
-Яна бита савол. Ҳали ҳам жарликда бир ўзингизми?
-Э, йўқ ёнимда 3-4 та хўтикларим ҳам бор, хўтик эмас шербаччалар!
-ИХ жиноблари, сизга ва шербаччаларингизга омад!
ИХ уйғонсаки эгаси бақирганча унга халлачўп суқмоқда:
“Хайриёт ҳам отинг ИХ экан, агар ИШ бўлганда нима қилардинг?! Туре ҳароми, эшак бўлмай ўл!”

Н.Нофизий,
Тошкент.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: