Тил ва дил

“Ақида” нинг таърифи

“Ақида” нинг луғавий маъноси:

“Ақида” сўзининг маънолари: “боғламоқ, тугмоқ, маҳкамламоқ, боғланмоқ, куч билан маҳкам тутмоқ, исбот этмоқ, ишонч, жазм этмоқ”дир.

“Боғлаш” – “ечиш” нинг аксидир. Араблар: “Ақадаҳу, яъқидуҳу ақдан” дейдилар. Бунинг маъноси: “Маҳкам боғлади”, демакдир.

Онт ичиш ва никоҳ пайтида “ақада” сўзи истеъмол қилинади. Аллоҳ таъоло деди: “Аллоҳ таъоло сизларни тилларингиздаги беҳуда қасамларингиз учун жазоламайди. Балки, (дилларингиздаги) маҳкам тугган қасамлар сабабли (агар шундай қасамни бузсангиз) жазолайди” (Моида: 89)
“Ақида”: эътиқод қилган кишида шубҳага ўрин қўймайдиган ҳукмдир.

Динда “ақида” сўзидан, Аллоҳ таъолонинг борлиги ва пайғамбарларнинг юборилиши каби эътиқодни мақсад қилинади, қилинган амални эмас. Унинг кўплик сони “ақоид” дир (“Лисанул-араб”, “ал-Қомусул-муҳит”, “ал-Муъжамул-васит” китобларининг “ақд” моддасига қаранг).

Хуллас, инсон қалбини қатъий боғлаган нарса, у хоҳ ҳақиқат бўлсин, хоҳ ботил бўлсин, эътиқод (ақида) дир.

Истилоҳда: қалб уларни тасдиқлаши, шак-шубҳадан ҳоли бўлган ишончга айланиб қоладиган ва нафс улардан хотиржам бўлиши керак бўлган ишларга “ақида (эътиқод)” дейилади. Яъни, эътиқод қилган кишида шубҳага ўрин қўймаган ва воқеъликка мос бўлган қатъий иймондир. Агар одамнинг билими қатъий ишонч даражасига етиб бормаса, “ақида” деб аталмайди. Иймонни, инсон (унга) ўз қалбини маҳкам боғлагани учун ҳам, “ақида” деб номланди.

Ислом ақидаси:
Ислом ақидаси Аллоҳ таъолога, унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, охират куни, тақдирнинг яхши ва ёмони, ҳамда барча Аллоҳ таъоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи ва саллам томонидан собит бўлган ғайб ишлари, дин асослари ва салаф солиҳ ижмоъ қилган нарсаларга қатъий иймон келтириш, ишларда, ҳукм килиш ва итоат этишда Аллоҳ таъолога тўла таслим бўлиш ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш, демакдир.

Ислом ақидаси  “Аҳлус-сунна вал-жамоа” ақидасидир. Чунки у Аллоҳ таъоло бандалари учун дин бўлишига рози бўлган исломдир. Бу ақида саҳобалар, тобеинлар ва тобеинларга яхшилик билан эргашган кишиларнинг, яъни, Исломнинг аввалида яшаган уч авлоднинг ақидасидир.

Ислом ақидасининг маъноларига далолат қилувчи ва унга синоним бўлган бошқа исмлари ҳам бўлиб, уларнинг машҳурлари булардир: “тавҳид”, “суннат”, “усулуд-дин”, “ал-фиқҳул-акбар” ва “ал-иймон”.

(Абдулҳамид Асарий ׃ “Аҳлус-сунна вал-жамоа”)

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: