Сатира: Нофизийдан нома (14)

ДИАЛОГ

Телефон жиринглаб қолди. Олсам “укемет”дан экан.
– Мен прокурорман! Бир келсангиз,-деди телефоннинг нарёғидаги одам.
-Вешмешок биланми?
-Унисига ҳали эрта. Балки чемодан билан чиқиб ҳам кетишингиз мумкин.
-Қайси гуноҳим учун?
-Нега фалон сайтларга ёздингиз секретларимизни?
-Секретингиз бўлса менга айтманг-да, ака, менинг вазифам ёзиш, ёзувчиман!
-Бўлмаса бизга ҳам бир нарса ёзиб берасиз, олам гулистон!
-Жаслиққа, буюк шоиримиз Юсуф Жуманинг ёнига юборинглар дебми?
-Чет элга кетаман деб!
-Ундай бўлса бормайман!
-Бўйин товлаяпсизми?
-Бўйним қотиб қолган, товланмайди.
-Сиз билан ади-бади айтиб ўтирадиган одам йўқ!
-Тилим кесилсин, келиб-келиб сиздай ҳурматли одам билан ади-бади айтишаманми?
-Ундай бўлса тезда етиб келинг!
-Ока, битта чақирув қоғози юбормасангиз бўлмайди, додам мени уйдан ташқарига чиқармай қўйганлар.
-Қани додангизни бу ёққа чақиринг!
-Ётибдилар!
-Бўлмаса телефонни олиб бориб беринг!
-Аҳволлари чатоқ, агар бир кор-ҳол юз берса нима қиламиз!
-Уфф! МХХ айтганча бор экансиз! Бўлмаса тезда чамадонни йиғиштириб чиқиб кетинг!
-Додамни нима қиламан? Оиламни нима қиламан? Болаларни нима қиламан? Невараларни нима қиламан? Ҳаммасини йиғиштирсам 76 киши бўлади.
-Уларни бизга қўйиб беринг!
-Бўлмаса бугун ҳаммасини тўплаб ҳузурингизга олиб бориб сизга қўйиб бериб, ўзиб чиқиб кетавераман.
-Йўқ, йўқ! Сиз келмай туринг! Яқинда биз ўзимиз борамиз сизни кўришга!
Кутиб ўтирибман қачон келишларини! 76 киши нақд! Қариндош уруғларга ҳам хабар қилдим. Яна 76 киши қўшилади. Келишсин, аммо зўр диалог бўлади!

Нофизий.
Тошкент.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: