Бахтиёр Ҳамро

Камоқда сақланаётган Ҳабибилла Оқпўлатовнинг соғлиги тобора ёмонлашмоқда

Узбекистон  Инсон  Хукуклари  Жамиятининг Иштихон туман булими аъзоси Хабибилла  Окпулатовнинг соглиги ёмонлашган. 4 йилдан бери камокда колаётган хукук химоячиси жуда озиб кетган. Камокка олинган вактда огирлиги уртача 85 килограмм вазнда булган Окпулатов хозирда бор йуги 55 кг атрофида колган. Оёклари доим музлаган холда булади ва харакати сустлашган. Унг оёгининг тизасигача деярли хеч нарсани сезмайди. Кузлари хиралашиб колган.

Ташкилотимизга, бу хакда Окпулатовнинг угли  Юлдош Окупулатов куйидагиларни хабар килди ва кушимчалар килди:

« Отам 6 йилга камалган эди. 2005 йил биринчи судида амнистия кулланилиб икки йили олиб ташланган эди. 2009 йилнинг авгут ойида жазони тулик утаб озод булиши керак эди. Афсуслар булсинким, 28-29 сентябрь кунлари, отамга, Навоий шахар судида, судья Бозоров раислигида булиб утган суд «карори» билан отамга яна 3 йил кушиб берилган эди. Бу судга адвокатимиз таклиф килинмаган, яъни суд адвокатимизсиз утган эди. Шундан сунг адвокатимиз Исмат Рахимов апелляция таритибида ариза берган эди. Апелляция судини деярли икки ой кутдик. Кейин хабар топсак, 26 ноябрь куни Навоий вилоят суди апелляция судини бизга хам, адвокатимиз И.Рахимовни хам таклиф килмай узларича утказиб юборибди. Энди Узбекистон Олий Судига аризамизни жунатдик.

22 декабрь куни эса  отам билан учрашув  олармиз деган  умидда адвокатимиз  И.Рахимов билан бордик. 2009 йилнинг 24 июнидан бери учраша олмаганимизга карамасдан менга  рухсат этишмади. Адвокатимиз И.Рахимов отамнинг олдига кириб чикди ва отам хакида куйидагиларни айтди: «Хабибила ака жуда озиб кетган, 55-60 килограммлар атрофида колган. Кузлари шамоллаган ва хиралашиб колган. Икки оёги хам музлаб колар экан. Унг оёги тиззасигача деярли хеч нарсани сезмас экан. Хабибила даволаниш муаассасига юборишларини сураб турма бошлиги А.Пулатовга ариза билан мурожаат килган экан. Аммо, даволашнишга юборишмабди. Бор йуги шу ерда 3 маротаба укол килишибди холос».

Отам билан урашишга рухсат олиш учун яна Каттакургон турмахонасига (тергов изолятори) бордим ва бошлик А.Пулатов хузурига кирдим. Хонасига кираётганда салом бердим ва бошликка якинрок жойдаги курсига бориб утирганимдан «Нега менга салом берасан? Кирсам мумкинми деб сурамайсан? Нега менга якин жойга утирдинг? Тур урнингдан, мендан узокрок жойда утир!» деб бакириб кетди. Шундай булса хам, мен «Отам билан учрашишга рухсат беринг, соглиги йук экан деб эшитдик» дедим холос. Яна бакириб «Учрашишга рухсат йук» деди. Яна мен «Ахир отам билан июнь ойидан бери учрашганимиз йук, рухсат беринг» дедим. Бошлик «Йукол, хонадан чикиб кет!» деди. Шунда мен «Хаммаларинг буларинг булиб колибди» деб хонасидан чикиб кетдим».

Эслатма:

Окпулатов Хабибилла – 25.03.1950 йилда Самарканд  вилоятининг Иштихон туманида тугилган, узбек. Узбекистон фукароси, маълумоти олий, оилали. 4 нафар фарзанди бор. Иштихон туман, А.Темур ширкат хужалиги, “Тинибек”‘ кишлогида яшаган. 8.10.2005 йилда Самарканд вилоят судининг хукмига асосан Узбекистон Республикаси ЖК 139-моддаси 3-кисмининг” “г” банди (тухмат), 165-моддаси 2-кисмининг “б, в” бандлари (товламачилик) билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 59-моддасига кура 6 йил муддатга озодликдан махрум этилган. 2005 йил 11 декабридан буён 64/29-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини утаб келмокда эди. Ушбу камокхонанинг узида 2009 йилнинг 26 июнь кунида кайтадан камокка олиниб, Каттакургон тергов изоляторига жунатилган. 28-29 сентябрь кунлари, Навоий шахар жиноят ишлари буйича судида, судья Бозоров раислигида, Навоий шахридаги Уя 64/29 колониясида жазони утаётган Х.Окпулатовнинг устидан суд жараёни булиб, бу суд хукми билан хукук химоячиси Х.Окпулатовга яна  3 йил-у 8 кун (8 кун олдинги жазодан колган кунлар) жазо муддати тайинланган. 2009 йилнинг 26 ноябрь куни Навоий вилоят жиноят ишлари буйича судида судья Б.Курбонов раислигида апелляция «суди» утган. Бу суд, Навоий шахар судининг хукмини узгартиришсиз колдирган холда ажрим чикарган.

Бахтиёр Хамраев,

Узбекистон  Инсон Хукуклари Жамиятининг

Жиззах  вилоят булимии раиси.

Жиззах  шахри.

07 январь 2010 йил.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: