Шайтонни Худо урмаса, бандаси ожиз!

Исмат Хушев׃ Шундай гуноҳларим борки…

ГУЛЧЕҲРА НУРУЛЛАЕВА: Исматжон сиз юқорида “Ман қилган хатолар” деган иборани ишлатдингиз, агар сир бўлмаса ўша хатолар…

ХУШЕВ: Масалан мен… Жаҳонгир Маматовга очиқ хатлар ёзганман. Опа бугун эсласам уяламан, ростини айтай ман жуда уяламан бугун.

Ман жуда уяламан ҳукумат ва керакли ташкилотларнинг, ўша раҳбарларнинг топшириғи билан уларни обрўсини тушириш мақсадида ман очиқ хатлар ёзганман.

Журналист сифатида ман армонларим, мани юрагимни қийнайдиган ана шундай гуноҳларим борки бугун ажабки ўзим бировларнинг топшириғи билан хўрланганлар қаторига тушиб қолдим.

Демак бу дунёда одам ҳар бир қадамини ўйлаб қилиши керак экан.”

“Америка Овози” мухбири Гулчеҳра Нуруллаева билан 2004 йилнинг Май ойида ўтказилган суҳбатдан.

ТАҲРИРИЯТДАН: Кеча бир гап айтиб, бугун тескарисни айтадиган даражада тубанлашган Исмат Хушев яна ифлослигини бошлади. У бу сафар кимдан топшириқ олди экан? Илгари Янги дунё сайтида эълон қилинган айни буҳтонномасини бугун такроран чоп этиш ортида қора ният бўлмаса, нима бор? Бу ҳам қисқа вақтда ўртага чиқади. Ҳозир эса айтмоқчи бўлганимиз юқорида эшитганингиз каби туҳмат қилганига бир марта иқрор бўлиб, уяламан деган уятсиз яна бугун айни туҳматни такрорлаётгани шайтонни Худо урмаса, бандаси ожизлик қилади деган мақолни эслатади. Аслида Исматни аллақачон Худо урган ва урмоқда ҳам. Бу ҳақда яқин кунларда ўқийсиз. Биз Жаҳонгир Муҳаммад жанобларидан ҳам жавоб кутамиз.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: