Хотира китоби

Асадулла Ортиқов: Устоз кўрганлар

Нега Овропада ҳамма севиб айтадиган давра қўшиқлари мавжуд ва улар бундай қўшиқларни каттаю-кичик эҳтирос билан куйлашади?

Нега бизда шундай қўшиқлар айтилмайди деган масалага сиёсий муаммо даражасида эътибор берилмоқда?

Назаримда бу муаммони ҳал қилишга қатъий киришганга ўхшаймиз. Ўхшаймиз деганимнинг боиси шуки, кейинги вақтда радиода шу соҳада қалам тебратаётган журналистлар, хонандалар, шоирлар, профеционал мусиқашунослар, профессорлар бу саволга қайта-қайта мурожаат қилиб, уни ечими  йўлларини излаётганга ўхшайди.

Мен бу масалани муваффақиятли ҳал бўлишига ишонаман. Юқорида санаб ўтилган ақлли каллаларга бир қарич келар-келмас зиғирпоядек  ингичка таёқчаси билан гала-гала   машоқларни ҳоҳласа қора терга тушириб “вахшийларча” ишлатадиган ҳоҳласа ҳаммасини бир имо билан сесини ўчира оладиган дрижёрлар ва тап тортмасдан очиқчасига беззабразий деб сўкина оладиган режисёрлардек зўравонлар қўшилса борми, давра деганинг нима бўпти, бутун Ўзбекистон куйлаб юборади.

Мен бу масалага астойдил  қизиқиб, ўша эҳтиросли давра қўшиқлари айтилгунча халқимизни табриклаб, миллий ифтихор рухидаги бир мақола ёзмоқ ниятида бир неча миллатнинг ақлли, керак бўлса виждони саналмиш интелектуал потенциал кучлар билан учрашиб мақсадимни айтдим, хатто озгина бўлса ҳам улар билан сухбатлашиш шарафига муяссар бўлдим.

О…о, улар қанчалик маданиятли, бунинг устига улар ўзбек тилидаги жайдари тупори одамлар ўйлайманки, айтмоқчиманки, деб васақлайверадиган оддийгина сўзларни ўрисчадагидек чиройли қилиб ривожлантириб, назокат билан “ман ўйлайманки, ман айтмоқчиманки” деб гапирадиларки, мендек оми кишилар нима деётганлигига ўлай агар тушунолмайди.

Афсуски, улар менга ..”эҳҳе, ҳали мақола ёзишни ҳам биласизми?” деб вақтлари йўқлиги учун кечирим сўрашди. Мен хечам хафа бўлмадим. Аксинча, хурсанд бўлдим.

Демак улар тинимсиз тер тўкишяпти, ишлашяпти, ижод қилишяпти. Демак ўзбекнинг марселезаси яқин кунларда пайдо бўлади ва уни ҳалқимиз хаётга жорий қилади.

Лекин мен мақола ёзишга қатъий жазм қилган эдим. Бу мақолага миллатимизнинг фахри бўлган маданий дунё фикр беришдан бош тортишди. Шунинг учун мақоламни асослашда оддий тупори кишилар фикрларидан фойдаландим.

Кулманг -кулманг. Мен сизга ҳозир тушинтираман. Масалан: мусбат-манфий, ижобий-салбий, иссиқ-совуқ, қоронғу-ёруғ, тўғри-нотўғри деган сўзлар мавжуд. Шунингдек олим ва саводсиз деган тушунчалар ҳам юқорида айтилган қарама-қарши сўзларга ўхшаш сўзлардир.

Нима демоқчиман, оддий тупори одамлар фикридан чиқарилган хулосани манфий сонга, яъни математиклар тили билан айтганда минус бирга кйпайтирсак, калласига пашша қўнса йиқилиб майиб бўладиган профессор олимнинг фикрларига мос хулосага эга бўламиз.

Бир файласуф домламиз айтарди: ижтимоий хаёт ходисалари ҳам худди табиат ходисаларига қатъий қонунларга бўйсунган ҳолда содир бўлади.

Бошлаб қўйларини боқиб юрган Маҳмарайим бувадан сўрадим. У киши ёмон одам эмас, фақат ҳар икки сўзи орасида яхшилаб тўрт марта маданиятли одам эшитса қизариб кетадиган болахонадор сўзларни қўшмаса гапира олмайди.

Шу туфайли у кишининг гапларини учдан икки қисмини ташкил қилувчи вулгар сўзларни ёзолмайман. Қолган сўзларни эшитингизлар.

-Бекор айтибсан ахмоқ! Ўзбеклар ҳеч қачон ҳаммаси бир йўла бақириб ашула айтмайди, ўрислар айтишади. Ичиб олиб бақиришаверади. Нима?, немислар, инглизлар, овропаликлар?, мен уларингни билмайман, лекин ўрислар айтишади. Мен Комилжоннинг, Маъмуржоннинг концертларини колхозимизга келганда эшитганман. Ўзбек куйлаётган бахши ёки хофизга қўшилиб кетмайди. Бу менимча хурматсизлик, лекин сеҳрли қўшиқдан завқланиб, жўшиб кетганда “вой дод, ўғлингнинг булбулидан!” деб юборади десанг ишонаман. Ҳей,  беадаблик эмас бу, ўзбекнинг пийли шундай. Қўй шу радионгни, сенга ўхшаш худо рахмат қилгур Зиёдулла аканинг пулини кучи билан дипалам олиб, қайси мақомга руҳсат берилса, шу мақомда йўрғалайдиган сўзамол шовшамаларингнинг гапинни гапирма менга. Парадокс эмиш! Бу олиму шоир деганларинг ўзбек балетинни ҳам яратишдида. Тавба қилдим, ким томоша қиляпти шуни? Қип-қизил шармандаликку бу. Ё тавба парадокс дейсана, нега ўқрайасан, ё гапим ёқмадими?, Сен нима десанг деверу, мен шу мухбир, шоир, олим деганларингни шовшама дейман. Ахир шулар эмасми?, Брежнипни, Андропифни, Горбачипни  мақтаб осмонга чиқариб қўйганлар. Бугун ҳам калласидан чиқариб бир нарса дейишаёганлари йўқ. Пишакка ўхшаб мараб туришади, Каримип бува бир нарсани ёмон деса тезлик билан ундан ҳам баттар қилиб ёмонлашга ёки бирон нарсани сағал яхшиласа осмонга чиқариб қўйишади.

Кеча нега ёлғон гапирувдинг деб сўрамасанг ҳам, радио-телевизорга чиқиб олиб: “замон овур эди, давр мураккаб эди” деб ўзидан олдинроқ ўтган устозларини оқлашга тушиб кетишади. Аслида, улар устозларисиз ҳам қолганлари йўқ, ўзларини, ҳа-ҳа ўзларини оқлашаяпти. Устоз кўрганда уккағарлар!..

1997 йил.



Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s